ИРОҚДА БЕШ НАФАР ТОЖИКИСТОНЛИК АЁЛ УМРБОД ҚАМАЛДИ

Ироқ суди беш нафар тожик аёлини «Ислом Давлати»(ИД) террор ташкилоти аъзолигида айбдор деб топди ва умрбод қамоққа ҳукм қилди. Бу ҳақда 31 январ куни Тожикистоннинг Қувайт ва Ироқдаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода маълум қилди.

Умрбод озодликдан маҳрум қилинган аёллар – Сўғд вилоятининг Исфара шаҳрида, Хатлон вилоятининг Фархор ва Абдураҳмон Жомий туманларида туғилиб, вояга етишган.
Тожик дипломатининг сўзларига қараганда, Садорат Қурбонова, Мафтуна Мажидова, Гулрухсор Алиева, Гулбаҳор Сайфуллоева ва унинг қизи Маҳфуза Қурбоновага нисбатан суд ҳукми пайшанба куни чиқарилди. Суд залида Тожикистоннинг Ироқдаги элчихонаси вакили ҳам иштирок этди.
Тожикистоннинг яна бир фуқароси Мақсуда Жахбаровага нисбатан суд ҳукми кечиктирилди – суд вакиллари ўзбек тилини билувчи таржимон топа олишмади. Панжикент шаҳрида яшаб келган бу аёлнинг икки нафар фарзанди бор.
Расмий маълумотларга кўра, Ироқда Тожикистоннинг 43 нафар фуқароси бўлмиш аёллар терроризмда айбланиб турли муддатларга (16 йилдан умрбод қамоқ жазосигача) ҳукм қилинган.
Бундан аввалроқ Тожикистон расмийлари кўплаб аёллар эрларининг мажбурлаши билан Сурия ва Ироққа йўл олганлигини айтган эди. Расмий маълумотларга қараганда, 400 дан ортиқроқ тожикистонлик хотин-қизлар ва болалар Яқин Шарқ мамлакатларида юрибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *