“ТОЖИК ЭЙР” САМАРҚАНДГА БИЛЕТЛАРНИ 50 ФОИЗГА АРЗОН ҚИЛДИ

Тожикистон миллий ҳаво йўллари компанияси “Тожий Эйр” Душанбе-Самарқанд йўналиши бўйича чипталар нархини 50 фоизга арзон қилди.
Қатновлар янги очилиш арафасида бир тараф учун чипта нархи 650 сомоний этиб белгиланган бўлса, 3-август куни компания матбуот хизматидан билетлар нархи ушбу йўналишда 300 сомонийга туширилгани хабар қилинди.
“Биз бир тарафга билетлар нархини 300 сомонийгача туширишга қарор қилдик. Билетлар йўловчиларимиз учун қулай ва оилавий бюджетларига мувофиқ бўлишини истадик”, дейди “Тожик Эйр” компаниясининг матбуот хизмати бошлиғи Азиз Хайруллоев.
“Тожик Эйр” ширкати Душанбе -Самарқанд йўналиши бўйича 28 июль кунидан бошлаб бир ҳафтада бир марта, шанба кунлари мунтазам қатновларни йўлга қўйди.
Бир тарафга учуш муддати 35 минутни ташкил этмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *