ҲУКУМАТ ИСТЕЪФОГА ЖЎНАТИЛДИ

ҚР президенти Сооронбой Жээнбеков ҳукуматни истеъфога жўнатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари девонининг ахборот сиёсати бўлими хабар қилмоқда.
Бу бўлим маълумотларига қараганда, ушбу ҳужжатга биноан, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари лавозимларини эгаллаган шахслар, вазирлар маҳкамасининг янги таркиби шакллангунига қадар, илгари эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ, ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда давом этадилар. Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
18 апрель куни депутатлар ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдириш учун овоз бергандилар. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учта мухолиф фракциялар – «Республика–Ата Журт», «Ата Мекен» ва «Онугуу-Прогресс» Сапар Исаков ҳукуматининг ҳисоботини қониқарсиз деб тан олган эди. Лекин бундан олдин ҚСДП ва “Қирғизистон” фракциялари вазирлар маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллаганди.
Сапар Исаков ҳукумати 2017 йил 26 августдан бери ишлаб келмоқда. Сапар Исаков бош вазир лавозимида 2017 йил октябрла Қирғизистон президентиэтиб сайланган Сооронбой Жээнбековнинг ўрнини эгаллаганди.
Сапар Исаков мустақил Қирғизистон тарихидаги йигирма тўққизинчи бош вазири бўлган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *