ЎЗБЕКИСТОН ТОЖИКИСТОНГА ГАЗ БЕРА БОШЛАДИ

Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади.
Табиий газ биринчи навбатда газ чегара олди ҳудудларига ҳамда саноат корхоналарига етказиб берилади.
Тожикистонга газ етказиб бериш ҳақидаги шартнома Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташриф буюрган пайтида имзоланган эди.
Шартнома имзоланганидан сўнг газ етказиб бериш тизими жуда қисқа вақт ичида қайта тикланди. Дастлабки босқичда газ қўшни мамлакатнинг чегара олди ҳудудлари ҳамда йирик саноат корхоналарига етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатиб қўйилган эди. “Тожиктрансгаз” ва “Ўзтрансгаз” компаниялари орасида имзоланган шартномага кўра, 2018 йилда Тожикистонга 15,1 млн. доллар эвазига 126 млн. метр куб газ етказиб берилади. Табиий газ ўтказиш қуввати соатига 125 минг метр куб бўлган “Музрабод — Душанбе” қувури орқали етказиб берилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *