СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТ 24 ЙИЛЛИК ҚАМОҚ ЖАЗОСИГА ҲУКМ ҚИЛИНДИ

Сеул шаҳрининг марказий суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хени 24 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Аёл ўтган йилнинг баҳорида коррупцияда айбланиб қўлга олинган эди.
Суд мажлиси Жанубий Кореянинг энг йирик телеканаллари орқали жонли тарзда олиб борилмоқда, деб ёзган РИА Новости.
Пак Кин Хе ўтган йилнинг март ойида қўлга олингандан сўнг унга 18та пункт бўйича айбловлар қўйилган, хусусан коррупция, пора олиш, мансабни суистеъмол қилиш, шунингдек, давлатга доир маълумотларни ошкор қилиш шулар жумласидандир.
Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентга 30 йиллик қамоқ жазоси берилишини ҳамда у 118,5 миллиард корея вони (95 миллион доллар) жарима тўлашини талаб қилган эди.
Жанубий Корея жаҳоннинг фуқароларга яхши иш ҳақи тўланадиган давлатларидан бири ҳисобланади. Бу давлатда ўртача иш ҳақи 2017 йилда 2100 АҚШ долларини ташкил этган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *