ПРЕЗИДЕНТ ҚАРИНДОШ ВА ДЎСТЛАРИНИ ҲАМ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ЖАЗОЛАНИШИНИ АЙТДИ

Коррупцияга қарши курашда «мен яқин қариндошимми ёки дўстимми қараб ўтирмайман», – дея баёнот берди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 5 апрел куни 2010 йилнинг Апрель инқилоби иштирокчилари, жабрдийлар ва ҳалок бўлганларнинг қариндошлари жамоат бирлашмасининг вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда.
Коррупционерларга қарши кураш масаласида берилган саволга жавоб берар экан Жээнбеков: «Худо ҳохласа мен бу ишни охиригача олиб бораман. Ҳақиқат ҳақиқат бўлиши керак. Тоза бўлиши лозим. Ҳамма ишлар охиригача етказилади. Ҳеч нарсани яширмаймиз. Жараён бошланди, у охиригача олиб борилади. Мен ҳеч нарсага қараб ўтирмайман. Яқин танишим бўладими, қариндошимми ёки дўстим бўладими, менга барибир.Ҳеч нарсага қарамайман. Ҳамма бир хил жавоб беради. Масалани жойидан қўзғатиш қийин, аммо биз ишлаймиз ва охирига етказамиз», деди.
Унинг айтишича, мамлакат ҳукумати алоҳида олинган сиёсатчиларга эмас балки халқ манфааатлари йўлида хизмат қилиши керак. «Оила-қабила режимига қарши курашнинг бошланғич нуқтасидан турган инсон сифатида айтаманки, 2010 йилгри апрель инқилоби халқимизга қимматга тушганини биламан. Президент сифатида мамлакатда оила-қабила бошқаруви қайтарилишига йўл қўймайман дея кафолат бераман. Кўпчилик мамлакатда яна алоҳида олинган сиёсий гуруҳларнинг манфаатлари пайдо бўлишни истайди,бироқ мен ҳеч қачон бунга йўл бермайман. Мамлакатимизда парламент демократияси ривожланиши учун қўлимдан келган барча ишларни қиламан, чунки айнан тараққиётга бизнинг келажагимиз боғлиқдир», – деди президент.
Жээнбеков, қирғизистонликлар Апрелдаги Халқ инқилоби қахрамонларини асло унутмайди, деди. «Орадан қанча вақт ўтишига қарамай, бу ҳодиса асло унитилмаслигига ишонаман. Аксинча бу санага алоҳида ҳурмат эҳтиром билан ёндашилади, ботирларнинг қаҳрамонликлари қирғизистонликларни янада илхомлантиради», -дея таъкидлади президент.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *