ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президентимиз Эмoмали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун юртимизга ташриф буюрди. Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Президентимиз Эмoмали Раҳмон томонидан кутиб олинди.

Қайд этиш керакки, ўзаро муносабатлар тарихида бу Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга илк давлат ташрифидир. Томонлар ушбу музокараларга икки мамлакат ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, уни амалий мазмун билан бойитиш учун янги бир имконият сифатида қарашмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *