Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ҳузурида ЮЛДУЗ УСМОНОВА куйлайди!

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега биринчи давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталарининг «Дўстлик оқшоми» деб номланган консерт дастури намойиш этилади.Хабарига қилинишича, президентлар учун Юлдуз Усмонова куйлайди.
Консерт бугун 9 март куни «Коҳи Борбад» қасрида бўлиб ўтади. Консертда ўзбекистонлик санъаткорлардан шунингдек, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков чиқиш қилади. Тожикистондан Давлатманд Холов, Нигина Амонқулова, опера қўшиқчиси Рустам Дулоевлар саҳнага чиқиши режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *