ОЗОДА НУРСАИДОВА консерт беради!

Озода Нурсаидова 2006 йилда “Истиқлол” санъат саройида сўнгги консерт дастурини тақдим этгач, умуман кўринмай қолган эди…
Ва ниҳоят, хонанда яна ўз мухлисларини консерт дастури билан ҳурсанд этишга қарор қилди. Фақат консерт дастури Ўзбекистонда эмас, Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. 1 апрель куни 60 кишилик оркестр билан ўтадиган жонли ижродаги консерти, хориждаги ҳамюртларимиз учун ҳақиқий баҳорий совға бўлиши аниқ.
Қўшиқлари инсоний дард, муҳаббат билан йўғрилган хонанданинг қўшиқларини сўнгги пайтлар хориж эстрадаси вакиллари, хусусан, машҳур ва афсонавий Гугушдан тортиб то тожик ва озарбайжон хонандаларигача бесўроқ қайта ўз талқинда куйлаётгани кундан-кунга кўпаймоқда.
Энг қизиғи, Озарбайжонлик икки хонанда Озоданинг 2002-йил куйлаган «Бевафо» қўшиғини бирин-кетин Озодадан рухсат олмай куйлашган. Бировнинг қўшиғини куйлаганликлари етмагандек, яна бир-бири билан мазкур қўшиқ муаллифлигини талашиб, судга беришгача боришган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган Озода Нурсаидова воқеага муносабат билдириб, хориж эстрада хонандаларини ҳақиқатгўй бўлишга чақирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *