ДУШАНБЕДА ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунлари бўйича Душанбеда 27 та икки томонлама битим имзоланиши режалаштирилган.

Улардан энг муҳими икки мамлакат фуқароларининг Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида бир ойгача бўлган муддатда визасиз бўлиши тўғрисидаги келишувдир.
Томонлар икки давлат чегарасини демаркация ва делимитация қилиш тўғрисидаги битимни имзолайдилар, бу эса давлат чегарасининг баҳсли участкалари тўғрисидаги масалага якун ясаши кутилмоқда.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро қатнови учун қулайликларни ошириш масалалари муҳокама этилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон томонидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит тақдим этиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришга йўналтирилади.

Мамлакатимизда ҳудудида бир мактаб ва касалхона қурилишининг Ўзбекистон томонидан молиялаштирилишига оид шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Бугун пойтахтимиз Душанбе шаҳрида икки мамлакат президенти иштирокида ўзбек товарлари кўргазмаси очилади. 8 март куни Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда тожик ҳамда ўзбек бизнеси етакчи вакиллари иштирок этди.
Душанбеда бўлиб ўтган бизнес-форум ва Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси якунига кўра, 140 миллион доллардан ортиқ шартнома имзоланиши кутилмоқда.
«Бу миқдор бугун президентимиз Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралардан сўнг ошиши мумкин», – дейилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *