Ўзбекистон: Бизга малакали тожик муаллимлари керак

Ўзбекистондаги тожиклар тожик мактабларининг ёпилиши эҳтимолидан хавотирга тушди

Ўзбекистондаги Тошкент вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги бешта қишлоқ аҳолиси педагоглар етишмаслиги билан боғлиқ муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраб Тожикистон ва Ўзбекистон президентларига мактуб ёзишди.

«Пском», «Чакак», «Палванак», «Испай» ва «Нанай» қишлоқларининг 100дан ортиқ аҳолиси бўлмиш мактуб муаллифлари малакали ўқитувчилар етишмаслиги сабабли тожик мактаблари беркитилиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда. Очиқ мактуб Ўзбекистонда тожик тилида нашр қилинадиган «Овози тожик» газетасининг сўнгги сонларидан бирида эълон қилинди.

Бу сўнгги 25 йилда Ўзбекистонда яшовчи тожик диаспорасининг икки мамлакат ҳукуматларига она тилида таълим соҳасидаги муаммоларни бартараф этишни сўраб ёзган биринчи очиқ мактубидир. Ислом Каримов ҳукмронлиги йилларида тожик тилида таълим берувчи мактаблар сони нисбатан қисқарди, олий таълим даргоҳларида эса тожик тилидаги факультетлар беркитилди.

Бўстонлиқ тумани аҳолиси ўз мактубларида шу йилнинг баҳор фаслида икки мамлакат президентлари Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёвнинг Душанбедаги учрашувига умид қилаётганларини ёзишган. Мактуб муаллифларининг умид қилишларича, икки мамлакат етакчиларининг музокораларида она тилида таълим олиш билан боғлиқ муаммо устивор масалалардан бири бўлади.

Мактубда Чирчиқ шаҳридаги Педагогика институтида Тошкент вилоятидаги тожик мактаблари учун педагоглар тайёрланадиган гуруҳ очилиши юзасидан ҳам илтмос қилинган. Ўзбекистондаги тожик тилида дарс берадиган ўқитувчиларнинг айтишича, кўплаб ота-оналар ўз фарзандлари педагог кадрлар ва дарсликлар етишмаслиги сабаб тенгдошларидан ортга қолаётганини кўриб, уларни бошқа тилларда дарс бериладиган мактабларга беришга қарор қилишмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *