Мирзиёев: Ақтўбе фожиасининг асл сабабини айтди….

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 январь куни автобус ёнғини оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Сурхондарёга ташрифи давомида президент Ақтўбеда фожиага Ўзбекистонда етарли иш жойлари яратилмагани сабаб бўлганини айтди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг автобусда ёниб кетишига муносабат билдирган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу фожианинг асл сабаби ишсизлик эканини таъкидлади.

“Одамларизга шароит яратмаганимиз учун, улар бегона юртларга бориб иш қидириб юришибди”, деди президент 19 январ куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида.

Эслатиб ўтамиз, Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 18 январда 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон ватандошидир. Автобусдан чиқиб кета олганлар – 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари меҳнат муҳожирлари бўлган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалоқ бўлгани муносабати билан махсус комиссия тузганлар. Ҳалок бўлганларнинг Уларнинг асосий қисми наманганлик экани айтилмоқда. Уларнинг энг ёши каттаси – 41 ёш, энг кичиги эса 19 ёшда бўлган. Ўзбекистон ТИВ кўра, 52 нафар ўзбекистонликнинг жасади қолдиқлари 20 декабр куни махсус ҳарбий-транспорт самолётида Тошкентга олиб келинган.

20 январ куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида Россияда яшовчи ўнлаб ўзбекистонлик Қозоғистонда автобус ёнғинида ҳалок бўлган ватандошларини хотирлаш маросимини ўтказди. Москвадаги “Ватандош” бирлашмаси президенти Усмонхон Баратов бу ҳақда маълум қилди. Баратовга кўра, маросим пайти элчихонадан ҳеч ким улар олдига чиқмаган.

– Ватандошлар қаттиқ совуқда ўтказишди ва 20 январни мотам куни деб эълон килишди. Келганларни олдига на элчи на бошка ходимлар чиқди! Қолаверса элчихонадаги Ўзбекистон байроғи мотамга бағишлаб туширилмабди! Элчи учун 52-та ёш Ватандошларни ўлими оддий бир кун экан! Хайф сенга элчи!”, – дея баёнот берди Усмонхон Баратов.

Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев 19 январь, жума куни, Ақтўбе вилоятида автобус ёнғинига оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлганини айтди. “Ёнғин сабаби бўйича асосий хулоса — оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш. Фожеа жойида оловли кавшарлагич (паяльная лампа) топилган. У бензинда ишлайди. Сўров ва текширув натижасида автобус ичида 5 литрли бензин солинган идиш бўлганлиги аниқланди”, — деди Тургумбаев.

Унга кўра, Ўзбекистонда қурбонлар таналари геном экспертиза қилиниб, қариндошларига топширилади.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *