Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз борди келди қачондан бошланади?

Тожикистон билан визасиз борди келди Мирзиёевнинг Душанбега ташрифидан сўнг бошланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз борди келди президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега қиладиган давлат ташрифидан сўнг бошланади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга таянган ҳолда Podrobno.uz нашри 15 январда маълум қиди.

“Яқинда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Тожикистонга сафар қилди, у ерда тегишли келишувга эришилди. Визаларни бекор қилиш бўйича шартнома президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланади”, деб айтган Азиз Абдуҳакимов.

Расмийнинг билдиришича, визаларнинг бекор қилиниши Тожикистондан Самарқанд, Бухоро ва Хивага сайёҳлар оқимини кескин кўпайтиради. Хабарда айтилишича, бу шаҳарларга йилига Тожикистондан 150-200 минг сайёх келиши кутилмоқда.

10 январда Душанбега борган бош вазир Абдулла Арипов президент Эмомали Раҳмон билан учрашган эди. Учрашув доирасида икки давлат ўртасида темир йӯл ва автобус қатновларни тиклаш ва чегарада ўтиш пунктларини очиш масалаларида ҳам келишиб олинди.

6 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Мирзиёев Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

«Яқинда Ўзбекистон ҳукуматининг раҳбари Тожикистонга сафар қилди, у ерда бўлиб ўтган музокараларда маълум бир келишувларга эришилди. Шартномалар президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида имзоланади», деди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Унинг сўзларига қараганда, бу ўта жиддий қадам бўлади, чунки ҳар икки мамлакат аҳолиси ташланадиган бу қадамга катта қизиқиш билан қарамоқда.

«Биз ўзаро ташрифлар кўпайишига ишонамиз, қариндошларнинг бир-бирлариникига борди-келдиси кўпаяди, шунингдек тиббиёт ва зиёрат туризми ривожланади, Тожикистон фуқаролари Самарқанд, Бухоро ва Хивага бориш имкониятига эга бўлади. Биз бир йилда 150–200 минг кишининг келишини кутаяпмиз», – деди қўмита раиси.

Хабарларга қараганда, Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи баҳор фаслининг бошларига режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти халқ депутатлари билан учрашувида эндиликда Ўзбекистон ва Тожикистон яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўйиши борасида баёнот берган эди. «Биз темир йўл ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилишга қаратилган кўплаб шартномаларни имзолаймиз», – деди Ўзбекистон раҳбари.

2016 йилнинг ноябрида Душанбеда икки мамлакат пойтахтлари ўртасида самолёт парвозларини тиклаш борасида протокол имзоланган эди. Айни дамда томонлар Душанбе билан Самарқанд ва Бухоро ўртасида самолёт парвозларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *