Паём: амалдаги банк тизими мамлакат иқтисодий тараққиётини тўхтатади

Давлат раҳбари 22 декабрь куни парламентда йиллик мурожаат билан чиқар экан, амалдаги банк тизимини мамлакат иқтисодий тараққиётидаги асосий тормоз эканини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон банк тузилмасида соғлом рақобат мавжуд эмас.

Тожикистон раҳбари ўз сўзида иккита инқирозли банк давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашдан сўнг кўплаб омонатчилар ўз пулларни олганини айтди. Бироқ, Эмомали Раҳмоннинг фикрича, бу етарли эмас ва ҳукумат қисқа муддатларда «Агроинвестбанк» ва «Тоджиксодиротбанк»лардаги молиявий вазиятни соғломлаштириш режасини ишлаб чиқиши керак.

Унинг сўзларига қараганда, шу йилнинг 11 ойи мобайнида аҳолининг кредит мусассаларидаги депозити ҳажми 9 млрд сомони (1 млрд $)ни ташкил қилган, бу ўтган йилга таққослаганда 5% камдир.

Россиядаги иқтисодий инқироздан кейинги сўнги йилларда меҳнат муҳожирларнинг пул юбориши камайиб кетгани боис Тожикистондаги банклар бир қатор мураккабликлар билан тўқнаш келди. Шу давр ичида иккита банк банкрот деб эълон қилинди.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *