Тожикистон ҳукумати Афғонистон билан чегарадаги ҳудудни ёпиб қўйди

Тожикистон ҳукумати битта НЎПни ёпди ва тожикафғон чегарасида Панж дарёсидаги бешта кўприк бўйича ҳаракатларни тўсиб қўйди. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Шамсиддини Шоҳин туманидаги чегарабўйи бозорлари ҳам кимсасиз бўлиб қолган.

Фарҳор туманининг Кокул деган жойидаги НЎП орқали юк автомашиналарининг ҳаракати ҳам тўхтатилди.

Хатлон вилоятининг маъмуриятида хабар қилишларича, Афғонистон билан чегарада, Шамсиддини Шоҳин туманидан Тоғли Қорабоғгача бўлган катта ҳудуд хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча ёпиб қўйилган.

13 декабрь куни Афғонистоннинг Бадахшон музофоти губернатори Аҳмад Файсал Бекзод Тожикистон билан чегара ёпилганини тасдиқлади.«Биз ҳозир Тожикистон томони билан чегарани очиш борасида музокаларар олиб бораяпмиз. Бу музофот аҳолиси учун муҳим. Чунки йилнинг бу вақтида кўп қор ёғиши боис, Афғонистоннинг марказий қисмига боришнинг амалда иложи йўқ. Одатда биз куз ва қишда озиқ-овқатни фақат Тожикистондан сотиб оламиз», – деди афғон амалдори.

Лекин Тожикистон ДМХҚ чегара қўшинлари бош бошқармасининг матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев тожик-афғон чегарасининг бу ҳудудини ёпиш ҳақида ҳукумат ҳеч қандай расмий кўрсатма бермаганини баён қилди.

Аввалроқ, Афғонистон билан чегара афғонистонлик контрабандачилар гуруҳи билан жанговор тўқнашувдан сўнг ёпилган эди. Бу тўқнашув натижасида «Шўраобод» чегарачилар отрядининг командири, полковник Хайриддин Ахтамов ҳалок бўлганди. Можаро 2 декабрь кечқурун содир бўлган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *