СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ!

 Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари форуми» ва «Тожикистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўргазмаси»  бўлиб ўтди.

Бу намойиш мустақиллик даврида Тожикистон ишлаб чиқариш корхоналарининг Тошкентдаги илк намойиши бўлиб, унда 130 дан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Биз мазкур намойиш ва форум иштирокчиларидан бири «Луқмони Ҳаким» клиникаси директори  Манучехр Бобоев билан суҳбатлашдик.

– Ўзбекистон республикасининг Тошкент шаҳридан қандай таассуротлар билан қайтдингиз?

–Аввалам бор, шуни айтиб ўтишим керакки, улар бизни ўз ака-укаларидек қабул қилишди. Биз қўшни давлатда эканлигимизни умуман ҳис қилмадек. Чунки Ўзбекистон халқининг меҳмондўстлиги ва меҳрибонлиги худди тожик  халқи каби ва бу икки халқ азалдан бир-бирлари билан қондошу жондошдирлар. Бу икки халқнинг дўстлиги абадий қолишини чин кўнгилдан истаб қоламиз.

 

–Кўпчилик тадбиркорларимиз Тожикистондан Ўзбекистонга ўз ишларини, бизнесларини йўлга қўйиш учун сафар қилдилар. Луқмони Ҳаким клиникасининг бу сафардан асосий мақсади нима эди?

– Дурист айтибўтдингиз. Биз бизнес соҳасида эмас, балки халқнинг саломатлиги йўлида иш олиб борамиз. Намоишда сотувга қўйиш учун ишлаб чиқарган маҳсулотимиз ҳам йўқ. Бизни Ўзбекистон мамлакатига сафар қилишдан асосий мақсадимиз бу бир-биримизни тажрибаларимизни ўрганиш, тиббиётнинг янги технологияларидан унумли фойдаланиш усуллари борасида тажриба алмашиш ва халқ саломатлигини янада мустаҳкамлаш йўлида доимий ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат эди.

–Нима сабабдан махсус Луқмони Ҳаким клиникаси Ўзбекистонга сафар қилди бу клиникани ўзини истаги эдими ёки?

–Ишонч билан айта оламизки бугун бизни клиника Ўрта Осиёдаги энг яхши клиникалар қаторида. Яна ҳам кўпроқ янги тажрибаларни ўрганиш ва ўзимизни таништириш мақсадида бугунги кунда жуда кўплаб намоиш ва форумларда иштирок этиб келаяпмиз. Халққа аъло даражада хизмат кўрсатиш ва уларни дарддан фориғ қилиш асосий мақсадларимиздан бири саналади.

 

–Қай даражада Ўзбекистон ва Тожикистон тиббиётини бир-бири билан солиштира оламиз?

–Албатта, ҳамма баробар бўла олмайди. Ўзбекистонинг ҳам Тожикистонинг ҳам тиббиётлари ўзига хос ютуқлар ва камчиликларга эга. Биз намоиш давомида шундай хулосага келдики бир-биримизни тажрибаларимизни ўрганиш ҳам биз учун ва ҳам Ўзбекистон тиббиёти учун жуда манфаатлидир. Бизни бир-биримизни янги тиббий технологияларимиздан фойдаланишимиз мумкин.

–Ўзбекистон тиббиёти билан ҳамкорлик йўлга қўйилдими? Қай даражада?

–Албатта, биз намоиш давомида Ўзбекистонинг бир қанча клиникалари ва уларнинг тажрибалари билан оз бўлсада танишдек. Бугун бўлса, ҳамкорлик қилиш учун бир-биримизни ўрганмоқдамиз. Келгусида Ўзбекистонинг бир неча клиникалари билан ҳамкорлик қилиш режаларимиз бор. Кадрларимизни тажриба алмашиш учун бир-биримизни клиникаларимизга таклиф қиламиз, янги технологияларимиздан фойдаланамиз, ўқув семенарлари ташкил қиламиз ва агар керак бўлса, беморларимизни ҳам биргаликда даъволаймиз.

 

–Луқмони Ҳаким клиникаси Ўзбекистонга сафари олдида қилган мақсадлари ўзгардими ёки аксинча?

–Бир неча йиллардан буён биз Ўзбекистон республикаси билан ҳамкорлик қилмас ва айтиш мумкинки бир-биримиздан бехабар ҳам эдик. Бизни мақсадимиз ҳам худди шундек ноаниқ эди. Лекин борганимиз ва кўрганимиздан кейин, ҳамкорлик қилиш истаги ҳар икки томонда ҳам пайдо бўлди ва умид қиламизки ҳамкорлигимиз ва дўстлигимиз абадий қолади.

                                                                  Сухбатдош Холбиби Баҳодирзода.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook