ТОШКЕНТДАГИ ЭЛЧИХОНА ТОЖИКИСТОННИНГ «ЭЛЕГАНТ» КОРХОНАСИ ТОШЛАРИ БИЛАН БЕЗАТИЛАДИ  

 

Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари форуми» ва «Тожикистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўргазмаси»  бўлиб ўтди.

Бу намойиш мустақиллик даврида Тожикистон ишлаб чиқариш корхоналарининг Тошкентдаги илк намойиши бўлиб, унда 130 дан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Биз мазкур намойиш ва форум иштирокчиларидан бири «Элегант» масъулияти чекланган жамъиятининг «Тошларга ишлов бериш» бўлими бошлиғи Муҳаммадшариф Мўминов ва ширкат менежери Тахмина Абдурасулова билан суҳбатлашдик.

-Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Тожикистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намойиши» ва «Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари форуми» ҳақида таассуротларингиз қандай?

-Бизнинг таассуротларимизни сўз билан ифолаб бўлармикан?! Узоқ йиллар давомида ака-ука ёки опа-сингилларингни кўрмайсан ва узоқ йиллардан кейин бир-бирларингни дийдорлариннгга етишинг қандай бўлади, бизни ҳам ана шундай тарзда қабул қилишди. Биз ўзимизни бегона давлат ёки бегона шаҳарда  ҳис қилмадик. Умуман айтиш мумкинки, биз тожигу ўзбек бир дарахтнинг икки шохимиз ва бизнинг Ўзбекистонга сафаримиздан мақсад бу икки давлатнинг дўстлигини мустаҳкамлаш эди.

-МЧЖ «Элегант» корхонасининг кўргазма ва форумдаги иштирокидан  мақсади нима эди?

-Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган  форум ва маҳсулотлар кўргазмасидаги иштирокимиздан мақсад, аввалом бор дўстликни тиклаш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш эди.

Ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эриша олдик деб айта олишимиз мумкин. Бизни бу қадар яхши қабул қилишади ва маҳсулотларимиз уларга мақул келишини тасаввур ҳам қилмаган эдик.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидлашни истайман. Кўргазманинг биринчи куни куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар учун чиройли бир консерт дастури намойиш қилишди. Консертда қўшиқчилар тожик тилида куйладилар. Бу ҳам бизга бўлган эътиборнинг алоҳида бир кўринишидир.

Тожикистон ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бир-бири билан таққослаб бўладими?

-Бу саволингизга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериш жуда мушкил. Чунки ҳар икки давлат ҳам бир-биридан сифатли маҳсулотларга эга бўлиб, бирини иккинчиси билан таққослаш жуда ҳам қийин иш. Албатта баъзи Ўзбекистон маҳсулотлари борки, бизнинг уларга эхтиёжимиз катта. Ўз ўрнида Тожикистонда ҳам шундай маҳсулотлар борки, қўшнилар  бу маҳсулотларга эхтиёжманд. Масалан, Ўзбекистон  бизнинг ҳар хил тошларга жило бериш, яъни жилвакор тошларимизга жуда ҳам катта қизиқиш билдиришди. Кўргазманинг бошида кўплар бу жилвакор тошлар бизнинг мамлакатимизда тайёрланишига ва сунъий эмас, табиий эканлигига шубҳа билан қарашди. Бу тошлар табиий ва “Элегант” ширкатида тайёрланишини билишганидан кейинги ҳайратларини кўрганингизда эди…

“Элегант” ширкати маҳсулотларига қизиқиш катта бўлган бўлса, ҳамкорлик қилиш таклифлари ҳам бўлдими?

-Ҳа, албатта. Биз, аллақачон, Ўзбекистоннинг икки корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Булар МЧЖ «Перспектив-билдинг» ва МЧЖ «Навинтеркомлюкс» корхоналари. «Перспектив-билдинг» ташкилоти Ўзбекистонда Тожикистон элчихонасини таъмирлаш ишини ўз зиммасига олган экан. Элчихона биносининг ташқи кўриниши «Элегант» ширкатининг жилокор тошлари билан безатилиши режалаштирилди.

Бу ҳали бошланиши. Келажакда МЧЖ «Элегант» Ўзбекистонда қўшма корхона очмоқчимиз. Ҳозир МЧЖ «Перспектив-билдинг» ташкилоти бош директори Моҳира Тожибоева таклифи билан яқинда Тожикистон ва Ўзбекистоннинг аёллари учун бизнес мактаб очишда ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз.  Бу ҳамкорлик бизга жуда ҳам ёқди. Ҳозирда мана шу бизнес мактаб очишда керак бўладиган зарур ҳужжатларни тайёрлаяпмиз. Тез кунларда ушбу ҳамкорлик юзасидан шартнома имзолаймиз. Ушбу мактаб янги йилдан ўз иш фаолиятини йўлга қўяди ва ҳар бир хоҳишманд аёл таҳсил  олиш учун иштирок этиши мумкин. Шартномалар имзоланганидан кейин бу ҳақида янада тўлиқроқ маълумот беришимиз мумкин.

Яна бир янгилик, “Элегант” ширкати келгусида гуллар парвариши билан ҳам шуғулланишни йўлга қўйяпти. Яқин кунларда Ўзбекистондан гул парвариши учун иссиқхоналар оламиз. «Элегант» корхонасида ноёб гулларни парваришини ҳам йўлга қўйади. Ҳозиргада Ўзбекистон корхоналари билан 2 миллион АҚШ доллари ҳажмида шартнома имзоланди. Ўйлаймизки, бу ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади.

 

 

                                                                         Холбиби Баҳодирзода суҳбатлашди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *