ШУҲРАТ НУРАЛИЕВ 37 ЁШИДА ВАФОТ ЭТДИ

Таниқли актёр Шуҳрат Нуралиев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмийамалий тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимида қандли диабет касаллиги асоратлари билан оғир аҳволда қолаётган эди.

Оғир хасталик билан бир неча йил курашган актёр бир неча дақиқа аввал оламдан кўз юмди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина 37 ёшини қарши олган таниқли актёр — Шуҳрат Нуралиев ўзини режиссёр сифатида синаб кўришга улгурган эди. Кино мухлислари қалбидан жой олган “Лафз” картинаси айнан унинг ижод маҳсули экани кўпчиликка маълум.

Шуҳрат Нуралиев 8 йил мобайнида Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. У “Осмондаги болалар”, “Зарб”, “Улфатлар 2”, “Содда қиз” каби 10 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. Шунингдек, Шуҳрат Нуралиев қатор мусиқий клипларнинг ҳам режиссиёри ҳисобланади.

1980 йилда тавуллуд топган Шуҳрат Нуралиев оилали эди. У икки нафар қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон отаси эди.

Шуҳрат Нуралиевнинг онаси, рафиқаси, фарзандлари, яқин қариндошлари ва мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook