Можаро

 Давоми

Панжа орасидан нигоҳ

« ҚАРОР ОЛИБ КЕЛСИН. ТЕХПАСПОРТ БЕРАМИЗ…»

Азимов Назри. Ж. Румий районлараро техник қайдга олиш корхонасининг бош инженери.

– Худойназар Давидов онаси Айминос Давидова билан бизнинг корхонага бир неча марта оғзаки ва ёзма ариза билан мурожаат қилишди. Биз онасининг номига аризаси ва Фрунзе қишлоқ жамоати справкаси асосида, яшайдиган уйга техник паспорт қилиб бердик.

– Умуман, уй техник паспорти қайси ҳужжатлар асосида берилади?

– Бизда дастур ва низомнома ва бошқа ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар бор. Шулар асосида берилади.

– Шу ҳужжатларни кўрсак бўладими?

– Уларни прократура олиб кетган.

– Айминос Давидова номига уй берилганлиги ҳақида « Янги турмуш» колхози правление қарори бўлиши лозим. Уй сотилгани ҳақидаги справка шу қарор асосида берилган бўлиши керак.

– Сизлар колхоз правлениеси қарорини нимага талаб қилмай уйга техник паспорти бердингизларми?

– Марҳамат, мана, олиб келишсин, янги техник паспорт қилиб берамиз.

Њурматли газетхон, бу амалдорнинг мавқеини ҳис қилдингизми? Пойтахтга етиб келган эмакдош ака- укалар можароси шу ерда бошланмадимикин? Агар шу корхона масъуллари ўз вақтида Айминос Давидова унинг ўғли Худойназар Давидов номига берилган справка асосида қилаётган даъволари ноқонуний эканлигини бу даъво улар хоҳлаган натижа бермаслигини тушунтиришганда балки бунчаликка боришмасмиди.

Шундай савоб ишни Шерали Хонбоев раислик қилаётган Фрунзе номидаги қишлоқ жамоати масъуллари ҳам қилишса бўларди. Њеч бўлмаса, ноҳия суди бу қондош ва жондошлар можаросини тинчитса бўлар эди.

Тожикистон республикаси Конституцияси ( Бош қонуни) 84- моддасида « Суд ҳокимияти инсон ва фуқаро ҳуқуқий эркинлигини, ташкилот ва муассасалар манфаатини, қонун ва адолатни ҳимоя қилади.» дейилган.

Адолат ва ҳимояни мамлакат пойтахтидан қидириш шартмикин?!

Жалолиддин Румий давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи масъуллари бу можарога панжа орқали қараши кишини афсуслантиради. Уч йил давом этаётган судбозликларда маҳаллий ҳокимият вакилларининг ижобий таъсири сезилмайди.

Она-бола, ака-ука, қариндош-уруғ орасида қишлоқ шароитида 30-40 йиллар олдин қурилган, ҳужжатсиз жайдари уй учун бўлган талашиш-тортишиш ва судбозликларда бўлган гапларнинг бир қисмини ўқидингиз.

Лекин биз Тожикистон номли демократик давлатда яшймиз. Бу давлатнинг асосий ва жорий қонунлари бор ва улар амал қилади.

Хўш, қонунлар, қоидалар ва тартиблар маъсуллари бир оддий қишлоқда вужудга келиб, мустаҳкам қарама-қаршилик қасирѓасига айланиб мамлакат пойтахтигача етиб келган « ур-сур» муносабатларга қандай қараб келмоқда? Панжа орасидан.  Бу ҳаракатларга ва ҳаракатсизликларга шундай баҳо бериш мумкин. Шу хулосага келишимизга    қуйидаги асослар сабаб бўлди.

Бринчи. Собиқ Янги турмуш колхозининг раҳбарларидан бошланган хатоликлар ўн йилликлар давомида тузатилмай келаётир. Қандай қилиб бир уйни икки одамга икки хил нархда сотишган? Сотишга сотишган, лекин асл ҳужжатлар йўқ. Уй сотилиши ҳақида колхоз правлениеси қарори ва ушбу қарорни тасдиқлайдиган Фрунзе қишлоқ  жамоати қарори бўлиши лозим эди. Маълумотларга қараганда, юқорида тилга олинган Тожикистон республикаси қарори асосида собиқ Янги турмуш колхоз правлениеси 500 дан ортиқ уйни шу алпозда сотган. Сотилган уйлар учун ҳамма маблағлар хўжалик кассасига тушдимикан?

Икинчи. Янги турмуш колхози базасида ҳозир 4 хўжалик тузилган: «Пахтаобод», «Њисори», «Карабура» ва «Амонобод». Њозир бу хўжаликлар ва ҳатто қишлоқ жамоати ер беришга ҳаққи йўқ. Лекин ўша эски ҳужжатлар асосида уй эгаси бўлган, яшаб турган аҳолига расмийлаштириб бериш йўли бор-ку. Лекин нега шу аҳоли учун зарур бўлган ишни амалга оширмайди? Балким бу ҳолатдан кимдир манфаатдордир.

Шуни аниқлаш мақсадида Ж. Румий ноҳияси Фрунзе жамоатига бордим. Биринчи жамоат котиби Зафар Исматов билан учрашдик.

– Билмайман, мен бу ишлардан хабарим йўқ, – деди . –Мана шу акам, Худойназар Давидовни кўрсатди, бир неча марта келиб кетган эди. Жамоатнинг хўжалик китобида,- китобни чиқаради,  – 65-варағида 20 рақамли ёзувда Айминос Давидова номига 0.20 гектар ер бор. Бошқасини билмайман.

Қишлоқ жамоатларида заминсоз мутахасислари бор, яъни ер мутахасислари. Фрунзе жамоатида бу вазифани Абдулло Жалолов бажаради.

Шу киши билан суҳбат қиламиз. (Мобил телефон ёзувидан).

– Ака-ука Худайназар Давидов ва Худойберди Имомов орасидаги баҳсга сабаб қурилган уй ҳақида Фрунзе қишлоқ жамоатида бирорта ҳужжат борми? – сўрайман у кишидан.

– Йўқ, бирор ҳужжат йўқ- жавоб беради заминсоз.

– Оналарининг номидаги 0.20 гектар ер-чи?

-Ер учун ҳам ҳужжати йўқ. Булар судга мурожаат қилишсин. – дейди заминсоз.

Мен ўйлайман. Ернинг , уйнинг ҳужжати бўлмаса, нима асосида судга мурожаат қилиши керак?

Шу маслаҳатни Ж. Румий ноҳияси ҳукумати меҳнат бўлими мудири Х. Махмадиев ( ерга, уйга тегишли масалаларни текшириш нега меҳнат маъсулига топширилгани ҳайратда қолдиради кишини) ва Фрунзе қишлоқ жамоати раиси Ш. Хонбоев ўзларининг2010 йилги 22 октябрда Д-1943 рақами билан ноҳия раиси Р. Њакимов номига ва нусхасини фуқаро Айминос Давидовага ёзган «гузориш» да ҳам беришган. « Гузориш» даги бир жумлани келтириш зарур деб ўйлайман: « Улар (Давидовлар оиласини назарда тутишмоқда) яшайдиган 0.36 гектар ҳовли ернинг 0.20 гектарини Айминос Давидова ва ўғли Худойберди Имомов номига ажратиб берилиб, Фрунзе жамоат хўжалиги китобига ёзилди.»

Њурматли газетхон, сиз ҳам ҳайрон қолдингизми? Ахир, Ж. Румий давлат ҳокимияти маҳаллий ижрочи органи меҳнат бўлими мудири ва Фрунзе қишлоқ жамоат раисида ер тақсимлаб бериш ваколати йўқ! Наҳотки, шу икки маъсул шахс буни билишмаса? Балки билишару ўзларини гўлликка солишар. Балки шу ваколат алоҳида шахсларнинг манфаатига мосдир.

Бизнинг фикримизча, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар даъвогар томонга ишонч бағишладию судбозлик бошланди.

Уй бор. Лекин жорий қонунлар ва тартиблар бўйича, уй йўқ. Ноҳия раиси қарори, лойиҳа, ҳовлидорлик дафтари, сертификати йўқ. Демак қонуний қурилган уй йўқ. Уй бўлмаса суд нимани тақсимлаши, бировдан олиб, бировга бериши керак?!

Учинчи. Одамлар судга ҳақиқат излаб келади. Бу ерда охирги ишонч оқланади, ё сароб бўлади. Айминос ва Худайназар Давидовларнинг даъволарини суд қабул қилганининг ўзи баҳсталаб. Шу ҳақда Ж. Румий ноҳияси суди раиси Қосим Нуруллоев иш кабинетида гаплшамиз.

– Ња, эсимда, – дейди ҳамсуҳбатим. – Ака-укалар уйга талашган эди.

– Сиз биринчи марта Худойназар Давидовга нисбатан жиноий , айблов ҳалномасини эълон қилган экансиз. Уй баҳсини бошқа судя кўрса, яхши бўлармиди?

– У масала бошқа, бу масала бошқа. Бу ерда иш кўриш тартиби бузилган эмас.- дейди ишончли оҳангда ҳамсуҳбатим. – Кейинги пайтларда уй баҳси, молу пул баҳси қариндошлар орасида кўпайиб кетди. -ўзига ва менга савол беради судя.

Судянинг бу саволига бир сўз билан жавоб топиш қийин. Ҳаётнинг чигаллашиб, мураккаблашиб ва «пуллашиб» бораётганидандир. Ҳамма нарса пул билан ўлчанадиган бўлиб қолдимикин?

Жалолиддин Румий ноҳия, Фрунзе қишлоқ жамоати раиси Шерали Хонбоев билан суҳбатимизда ҳам муҳокама бўлаётган масалага бирор бир аниқлик киритадиган гап топилмади.

Давоми бор

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *