МОЖАРО

Давоми

ООНга бораман

Худойназар Давидов:

– Ҳал бўлмаса ООНга бораман. Даъво қилинган уй менинг отамнинг уйи. Отам Сулаймон Давидов, собиқ Колхозобод «Янги турмуш» колхозида 35 йил ишлаган. Нодир мутахасис, сув тортадиган насослар механиги бўлган. У киши менинг онам Айминос Давидовага 1953 йил уйланганда ўгай акам Худойберди она батнида уч ойлик бўлган. Шунинг учун уй бизники бўлиши керак.

Худойбердининг отаси бошқа одам, унинг номи Аллаёр бўлиб, улар Вахшда туришган. Ўгай акам туҳмат билан мени жавобгар қилди. Ўгай акам менинг отамга қонун бўйича фарзандликка ҳам ўтмаган.

– Оналаринг бир, эмакдош экансизлар. Бирор келишиш йўлини топишга ҳаракат қилинса ва шу билан даъвони ҳал қилиб, можорага чек қуйилса, яхши бўлар эди,- дейман тутақиб кетаётган ҳамсуҳбатимга иложи борича мулойим гапиришга ҳаракат қилиб.

– Даъвони ҳал қилиш учун « ўгай бола» уйни менга бериши керак. У эса уйни бермаяпти-ку. То уйни бермас экан, даъвони мен бас қилмайман. Агар Олий суд ҳал қилмаса, ООНга бораман.

« Ўгай бола» трактор олди. « Опел»тамғали машина олди-ку! Қаердан олди? Онамнинг пулига олди. Ҳақиқат бўлиши керак. Уй меники бўлиши керак. Уйни сотиб олганман , ҳужжатим бор.

(Мобил телефон ёзувидан) Худойберди Имомов: 60 ёшдаХудойназар Давидовнинг онадош акаси.

-Мени раҳматли отам Сулаймон Давидов катта қилган. У киши ўтганда ҳамма хайру худойиларини мен ўтказиб берганман. Мен бу уйни Янги турмуш колхозидан сотиб олганман. Бу ҳақида справка ҳам бор. Худойназарга ўзим участга олиб берганман. Бизнинг ҳовлида уйи бор эди, уни сотди.

– Укангизни мелисага берибсиз…?

– Келавериб безор қилди. Кечалари ўн икки-бирларда келади, ҳақорат қилади. Менинг онамни, қизларимни сўкади. Ахир, менинг қизларим Худойназарнинг сингиллари бўлади-ку. Охири келганида «пичоқ билан ўлдираман,» деди. Шунда мажбур бўлдим участкавойга бориб айтиб бердим.

Онам ҳам мени мелисага берган, 2009 йил эди. Ўша йил колхознинг шўр ерларига шоли экдим. Октябр ойида шолини ўриб уйга олиб келдим.Тўсатдан бир машинада икки мелиса келди-ю, мени прократурага олиб боришди. Кирсам онам ўтирибди.

– Шолини қаердан олдинг? – сўради прокурор.

Мен ерим борлигини, бола-чақам билан ишлаб, шоли етиштириб ҳосилни йиғиб олишимни айтдим. Кейин мени қўйиб юборишди. Ҳозир 5 гектар ерим бор. Пахта, сабзавот етиштирамиз. Ўтган йили 15 минг сомонийга яқин сабзавотлардан даромад олдик. Пахтамизнинг ҳосилдорлиги 30 центнерни ташкил қилди оила аъзоларим билан меҳнат қиламиз.

– Уй даъвоси нима бўлди?

-Уйни сотиб олганман, ҳужжатим бор.

« Булар билан яшаб бўлмайди. Уйни сотаман.»

Айминос Давидова 86 ёшда. (Мобил телефон ёзувидан.)

– Худойназарнинг отасига турмушга чиққанимда Худойберди бўйимда уч ойлик гумон эди.Дунёга келтирдим, ўқитдим, тарбия қилдим. Икки марта уйлантирдим.Бу ҳовлилар бобойдан(«эрим»демоқчи-муаллиф) дан қолган. Бобой обрўли одам эди. Худойбердига трактор, машина олиб бердим. Аҳволим оғир. Ҳозир у менга қарашмайди.

-Худойназар қарашадими? – ҳовлидаги пастгина қўлбола ўлда- жўлда қилинган тахта кароватда омонатгина ўтирган, қариб, йиллар ва ҳаёт ташвишларидан ориқлаб майдариб қолган, лекин ҳали гаплари паст овозда бўлсаям, бурро-бурро чиқаётган кампирдан сўрайман.

-Унда ҳеч нарса йўқ. Бобойдан ҳамма нарса Худойбердига қолди.Ҳозир у менга қарашмайди. Ёрдам қилмайди. Кеча мени урди. Бир тепди. Менга: «Сен ҳаром, ўл», – дейди. Булар кўпчилик бўлиб Худойназарни урушди. Бу ҳовлида булар билан яшаб бўлмайди.

– Энди бу ёғи нима бўлади?

– Уйни сотаман . бориб бошқа жойга бориб яшайман. Ёки уйга квартирант қўяман. Жуда бўлмаса невараларимга бераман.

Хўжайнимнинг укасига ичи куйди. Бўлмаса беш йилга кесилиб кетар эди.

Бубайда Имомова;Худойберди Имомовнинг хотини.( Мобил телефон ёзувидан)

Хўжайинимнинг укасига ичи куйди, бўлмаса беш йилга кесилиб кетарди эди.

– Мен сизга айтсам, Худойназарни уч марта уйлантирдик, участка, ер бердик, уйининг атрофини забор қилиб бекитишга ёрдам бедик. Уйимизга келиб ҳар куни келиб жанжал қилади. Келиб, уйга кираман дейди. Менинг хўжайиним дунёдаги энг яхши одам. Одам шунча бўлади. Бу кишиям 60 ёшга борди, эл оғаси бўлди. Судда ҳам укасига ичи куйдию гуноҳидан кечди. Бўлмаса беш йилга кесилиб кетар эди.

– Шу икки ака-укани яраштириб қўйса бўлмайдими?

– Бўлади . Лекин қайнонам қўймайди. Раҳматли қайнотамни Худойназарнинг отаси эди, шунинг учун мерос унга қолиши керак ,дейди. Дастурхон очиб, овқатланиб турган пайтларимизда келиб жанжал кўтаради. Оқ сочи бўла туриб, бечора менинг эримни уради.

Бу гаплардан илҳомланган Худойназар «Жоним бўғзимдан чиққунича курашаман» дейди.Худойназар Москвада аварияга учраган. Бошидан яраланди. Шунинг учун саломатлиги унча яхши эмас.

 Давоми бор

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook