Ўзбекистон туфайли Telia ширкати қарийб 1 миллиард доллар жарима тўлайди

Ўзбекистонда Ucell бренди остида фаолият юритадиган Telia (собиқ Teliasonera) компанияси Ўзбекистонда мобил бозорига кириш учун пора берганига оид иддаолар бўйича АҚШ ва бошқа давлатларда давом этаётган терговсуриштирув ишларини босдибосди қилиш учун камида 965 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлашга рози бўлди.

Bloomberg нашрининг ёзишича, пайшанба куни Ню Йоркда ўтган маҳкамада шундай келишувга эришилган.

Қарийб 1 миллиард долларлик жариманинг 548 миллиони АҚШ Адлия вазирлига, 417 миллион долларлик товон пули АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тўланади. АҚШ Адлия вазирлигига тўланадиган пулнинг ярми Нидерландия прокуратурасига берилади. АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси пулни Швеция прокуратураси билан бўлишиб олади.

Бу тергов суриштируви чоғида ширкатнинг Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага алоқадор кўрилган ширкатга миллионлаб АҚШ доллари миқдорида пора берганига оид иддаолар тергов қилинди. Тергов ортидан ширкатнинг Швейцария, Белгия, Люксембургдаги банк ҳисобларида бўлган 850 миллион доллардан ортиқ маблағи музлатиб қўйилди.

Бу пора можаросига нафақат Telia, балки ​VimpelCom Ltd. ва Mobile TeleSystems ширкатлари ҳам алоқадор кўрилмоқда.

2016 йилнинг феврал ойида VimpelCom​ ширкати ҳам Ўзбекистонда пора берганига оид иддаолар ортидан 795 миллион доллар миқдорида жарима тўлашга рози бўлган эди.

Суд жараёнида аниқлашича, Telia ширкати 2007 йилдан 2010 йилгача, Гулнора Каримовага тегишли кўрилган Takilant ширкатига бир неча юз миллион доллар миқдорида пора берган. Прокурорлар бу пора эвазига телеком ширкати Ўзбекистонда тегишли лицензияни олишга эришганини даъво қилган.

Telia ширкати ва АҚШ Адлия вазирлиги ўртасида эришилган бу келишувга кўра, 3 йил давомида ширкат пора иддаолари бўйича давом этаётган терговга ҳамкорлик қилади ва алоҳида

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook