Юздан ортиқ ҳинд спортчиларини Ашхободдаги Осиё ўйинларига қўйишмади

Ашхободга V Осиё ўйинларига жўнаётган юздан ортиқ ҳинд спортчилари Деҳли халқаро аэропортидан учиб кета олмадилар. Ҳинд ОАВ хабар беришича, ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун Ҳиндистон спорт вазирлигининг махсус рухсатномаси йўқлиги бунга сабаб бўлган.

Ашхободдаги ўйинларга бориш учун рейсга қўйилмаган спортчилар кураш, самбо, жиу-житсу, спорт рақси, анъанавий кураш, белбоғли кураш каби Ҳиндистон Миллий олимия ассоциацияси томонидан тан олинмаган ўйинлардаўз мамлакати шаънини ҳимоя қилишлари керак эди.

Азатлик бу спортчиларнинг 17 сентябрь куни бошланадиган мусобақаларда қатнашиши истиқболи ҳақидаги сўровига Ҳиндистон спорт вазирлиги изоҳ бермаганди. Лекин пайшанба куни бу спортчилар учун рухсатнома расмийлаштириш таомили бошлангани ҳақида хабар пайдо бўлди. Лекин ўз мусобақалари бошлангунича спортчилар улгура оладими-йўқми, деган масала очиқлигича қолмоқда, чунки рухсатномаларни расмийлаштириш бир неча кунга чўзилиши мумкин.

Ташкилотчилар бошиданоқ Ашхободдаги ўйинларда 6000 спортчи иштирок этиши ҳақида хабар қилишган эди. Турли баҳолашларга кўра, ҳукумат бу ўйинларга 10 миллиарддан 15 миллиард АҚШ долларигача сарфлаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook