Тожикистонда 1 октябрдан электр тарифларини оширишади

Тожикистонда электр тарифлари 1 октябрдан бошлаб 15 фоизга оширилади, деб хабар қилишди «Барки точик» энергохолдингида. Бу идорада тегишли қарор ҳукумат раҳбари Эмомали Раҳмон томонидан 29 август куни имзоланганини таъкидлашмоқда.

Электр энергияси нархлари ҳозирги бир кВТи 14,65 дирҳамдан 16,85 дирҳамгача ошиши кутилмоқда.

«Барки точик» компанияси раҳбарияти нархларнинг оширилиши кам таъминланганларга тааллуқли бўлмаслигини хабар қилаяпти – ҳукумат улар сарфлаган маблағларни компенсация қилишга ваъда бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида «Барки точик» энергохолдинги истеъмолчиларнинг баъзи тоифалари учун тарифларни оширган эди. Ўша вақтдаги нарх ошиши аҳолига тааллуқли бўлмаган эди.

Тожикистонда электр энергияси нархлари, Бутунжаҳон банкининг тавсиясига биноан, йилига икки марта 20% га оширилмоқда. Тожикистон ва Бутунжаҳон банки ўртасидаги Электр энергияси нархларини босқичма-босқич ошириш ҳақидаги тегишли меморандум, мамлакат энергетика тармоғинининг рентабеллигини ошириш мақсадида, 2006 йилда имзоланган эди.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook