ЕЧЛ ярим финали учун қуръа ташланди

Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА қароргоҳида Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, финал олдидан сўнгги плей-офф босқичида қуйидаги жамоалар ўзаро рўбарў келадиган бўлишди:

«Реал» (Испания) –  «Атлетико» (Испания)
«Монако» (Франция) –  «Ювентус» (Италия)

Ярим финал учрашувлари 2 ва 3 май кунлари бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари 9-10 май кунларига мўлжалланган.

«Атлетико» «Реал»га қарши еврокубокларда фақат бир марта ғалаба қозонган, лекин бирор марта кейинги босқичга (ёки умумий ғолибликка эриша олмаган) чиқа олмаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook