ВАҚТ – ОЛИЙ ҲАКАМ

(Асқар Маҳкам талантига эҳтиром ва эътироф таърихига бир назар)   27 ноябр – улкан талант эгаси Асқар Маҳкам (1958-2007) таваллуд топган кун. Унинг талантига эҳтиром ижоди бошидан баланд эди (айниқса Тожикистонда), ижодий камолоти даврида (Ўзбекистонда) тобора юксалди, вафотидан кейин янада юксалаяпти (ҳам Ўзбекистон, ҳам Тожикистонда). Ижодкорга турли майда-чуйда тўсиқлар бўлгани табиий ҳол, лекин минг афсуски, катта ғаразлар билан туҳмат ҳам уюштирилган экан. Эътиборингизга ҳавола этилаётган фикрлар ва муносабатлар шулар ҳақида.                                                 Талантга эҳтиром                                               (1-изоҳ ёхуд мақола) Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон ориф шоир ва таржимон, адиб ва мунаққид, оташин публицист ва динлар тарихи олими, марҳум А. Маҳкам ҳақида интернетда берилган “Осмонга талпинган шоир” мақоласида  (2015) уни, “ўзбекнинг ардоқли шоири”, дея эътироф этади. Ғоят ҳақли ҳукм. Лекин, афсуски, бу ҳукм шоирга қарши махсус уюштирилган ғаразли баҳодан (2005) ўн йил кейин, шунда ҳам, интернетда айтилди. Бир кам эллик ёшида (2007 йил 6 март) ҳаётдан кўз юмган ижодкор вафотига ҳам яқин ўн йил бўлаяпти. “Вақт беомон. Вақт ҳақиқатларни исботлайдиган мезон ҳамдир”, – дейди Х. Даврон юқорида тилга олинган мақоласида. Кечикиб бўлса-да, А. Маҳкам таланти юксаклиги ва уни қоралашга уринишлар ёлғонлигига оид ҳақиқат ўз тасдиғини топмоқда. Бу жиҳатдан Набижон Боқий, Алишер Нарзулло, Х Давроннинг интернетда чиққан мақолалари, айниқса А. Маҳкамнинг дўсти ва сирдарёлик машҳур шоир Тўра Сулаймоннинг шогирди, номи келтирилмаган муштарийнинг аччиқ ҳақиқатларни очиб ташловчи фактларни келтириши ва мушоҳадалари таҳсинга сазовор. Хўш, ижодкор талантини эътироф этиш қандай кечди? Унинг шеъриятига туҳматомуз баҳо қачон ва кимлар томонидан ташкил этилди? Азиз адабиёт мухлислари! Биз ана шу масала тарихига фактлар асосида қисқача изоҳлар беришга журъат этдик. Маълумки, А. Маҳкам 4-синфдалигидан шеър машқ қила бошлаган. Олий мактаб таҳсили давомида (1977- 1981) дастлабки шеърларидан воз кечган. Бир муддат мактабларда ўқитувчилик, сўнг республикамиз марказий ўзбекча газетасидаги қисқа вақтли фаолиятида таланти билан ажралиб турган. Эҳтиром кучли бўлса-да, эътироф кечиккан, дейиш мумкин.1985 йил баҳоридан бошланган ҳаёти ва ижодинингТошкент даврида таланти камол топди. Аста-секин эътирофлар юзага келди, эҳтиром эса муттасил оша борди. Ўзбекистон ёш ёзувчилари семинарида ғолиб топилган шеърлари 1988 йилда “Наврўз” номи билан нашр этилди. (Муаллиф уни “Одам” деб номлаган экан, чунки шеърлар озми-кўпми, орифона руҳга эга бўлган экан). Заҳириддин Муҳаммад Бобур монологлари шаклида яратилган “Таважжуҳ” достони (1989) ҳам шакл, ҳам мазмун, ҳам бадиий ифода янгиликлари билан достон жанри бадииятига оид қарашларни ўзгартиб юборишга хизмат қилди. Кашфиёт адабий танқид ва адабиётшу-нослик илми назарига тушди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан ўтказилган танловда “Ишқ” достони ғолиб топилиб, ҳаж зиёратига бепул йўлланмага мушарраф бўлди (1992). Алоҳида китобча ҳолида нашр этилди (1993), “Ёшлик” журналида эълон қилинди, адабий жараёнда муҳим ҳодиса бўлганлиги эътироф этилди. Лекин эътирофлар жузъий ва йўл-йўлакай тарзда бўлди, дейиш мумкин. Табиийки, ҳар қандай ижодкор таланти эътирофи аввал норасмий давраларда, дўстлари ва шогирдлари суҳбатларида пайдо бўлади. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида Тошкентда журналист шоигирдимиз Исмат Худоёр каминага шундай деб қолди: “Асқар аканинг таланти жуда баланд. Достонлари билан қўлёзмасидаёқ танишганман. Даҳшат! Таланти Абдулла Орипов талантидан ҳам баланд. Шеърларини кўриб, шоирликни йиғиштириб қўя қолдим”. Ўша пайтда ишонқирамаган эдим, шоирона ҳаяжон ва юртдошлик ҳисси натижаси деб ўйлагандим. А. Маҳкамнинг кейинги ижоди, таржималари бу баҳонинг ҳақиқат эканлигини исботлади. Шоирнинг каттагина “Тазарру” шеърий тўплами 1992 йилда Тошкентда нашр қилинди. Шеър ва достонлари замонавий ўзбек шеъриятида диний-сўфиёна оқимнинг шаклланишига беқиёс хизмат қилди. “Асқар Маҳкам – қаттиқ иймон шоири”, – дея баҳо берган эди устози ва ҳаммаслак дўстига айланган оташнафас шоир Шавкат Раҳмон. Қайд этиш жоизки, ижодкор бир умр она юрти – Жанубий Тожикистоннинг ҳозирги Ваҳдат ноҳиясига қарашли Кофарниҳон дарёси бўйидаги Ижтимоият қишлоғини, унинг одамлари, айниқса бувиси, жигар бандларини бир умр бадиий тасвирлаб ўтди. Юртдош дўстлар, ижодкорлар, устоз ва шогирдлар билан доимо самимий муносабатда бўлди. Шунинг учун дўстлари ҳаракатлари ва кўмаклари билан 40 ёшига бағишлаб катта “Ҳақ” сайланма китоби 1998 йили пойтахт Душанбенинг “Адиб” нашриётида чоп этилди. (Асқар Маҳкам талантига эҳтиром ва эътироф тарихига бир назар) Ноябр 2016 Адабий ҳаёт ва танқид .20(46) 27 Унга ориф шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг илмий таҳлил ва бадиий-эстетик талқинлардан иборат каттагина мақоласи киритилди (шоир Абдуллоҳ Зуҳур мақоласи ҳам). Мазкур нашр ва ундаги мақолалар ижодкор талантининг жиддий эътирофини бошлаб берди. 1999 йил ижодкор учун омадли келди, дейиш мумкин. “Гулистон” журналида узлуксиз эълон қилинаётган Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Маънавий маснавий” асарининг тафсири билан таржимасининг илк қисми китоб қилинди. Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмон ижодий боғида “Авесто” таржимаси билан банд бўлди. Шу пайтда Дўрмон шеърий туркуми яратилди. Ёзувчи ва публицист Набижон Боқий характерли бир воқеани хотирлайди.(Интернетда берилган “Одамнинг изтироблари” мақоласида): Асқар Тошкентнинг Қибрай туманида жойлашган ёзувчиларнинг Дўрмон ижод боғида «Авесто»ни таржима қилиб юрган кезлари (1999 йил) мен «Ҳақ» китобини оқсоқолимиз Саид Аҳмадга бердим. Орадан бир ҳафта ўтиб, Саид Аҳмад Республикамизнинг эски раҳбарига хушомад қилиб Саидшароф деб исм қўйган неварасидан мени чақиртирди. Боғ ҳовлисига кирсам, чой дамлаб кутиб ўтирган экан. – Берган китобингни ўқиб чиқдим… Кечалари уйқум қочиб кетди… Шоир бунақа бўлар экан-ку! Оббо азамат-эй!.. Шу китобни сочларини ўстириб елкасига тушириб юрадиган анави йигит ёзганми?.. Ҳеч ишонгим келмайди… Мен бўлсам, фалончини шоир деб юрган эканман-а!.. – Саид Аҳмад менга чой қуйиб узатади. Индамай ўтириб бир пиёладан чой ичамиз. Сўнг у яна давом этади: – Мен бўлсам, пистончини ҳам шоир деб юрган эканман-а! Саид Аҳмад «фалончи», «пистончи» деганда ўзидан илгари «қаҳрамон» бўлган шоирларнинг номини айтади. – Шу гапларингизни менга айтмасдан, кичикроқ мақола қилиб бирорта газетада эълон қилсангиз бўлмайдими? – дейман жўрттага. – Ие, эсинг жойидами?! Агар “Ҳақ»ни ёки унинг авторини мақтаб мақола ёзсам, улар мени талаб ташлайдику! – деди Саид Аҳмаб лунжларини шишириб”. Хотира давомида Саид Аҳмад олдига Асқар билан бирга келишгани нақл қилинади: “Орадан яна уч-тўрт кун ўтгач, Асқарни бошлаб Саид Аҳмад домланинг боғ ҳовлисига кирдик. Домла яна чой дамлади. – Ҳа, Набишка, Пистончи эски иштонини ечиб берма- дими? – деб пичинг қилди. – Йўқ, ечиб бермади. Чунки Пистончининг ўзи Изқуварнинг эски иштонини кийиб юрган экан, – дедим. Кулишдик. – Домла, Асқарга тунов куни айтган гапларингизни айтсам, худо ҳаққи, ишонмади! «Ўша Чол шеърни, шеъриятни тушунар эканми?!» деяпти. Асқар кулиб юборади. Дарҳақиқат, у Саид Аҳмад ўша гапларни айтганига асло ишонмаган эди. – Ўзинг ҳам роса қўшиб-чатган бўлсанг керак-да?! –дейди Саид Аҳмад. – Йўқ, фақат Фалончи билан Пистончи Асқар Маҳкамнинг олдида бир пулга қиммат экан, деган гапингизни айтдим, холос. – Ана, айтмадимми! – деб Саид Аҳмад елкаларини силкитиб кулади . – Шу гапни мақола қилиб ёзиб бўладими?! Улар Асқар икковимизни ҳам тириклай еб қўйишади-ку! Ё нотўғрими? – деб Асқарга мурожаат қилади. – Тўғри, – дейди Асқар гапни кулгига буриб. – Набижон танқидни ҳам, мақтовни ҳам ошириб юборади. – Лекин, Асқаржон, ростдан ҳам қоладиган китоб ёзибсиз! Кўз тегмасин! – деб алқайди Саид Аҳмад. – Раҳмат, – дейди Асқар”. Хуллас, ғоят тор даврада, қўрқиб, ҳатто яшириб, фақат қуллоққа айтилган эътироф аслида катта ҳақиқат экан. Саволлар туғилади: “Палончи” ким? “Пистончи” ким? “Изқувар” ким? Улар талантларга қандай муносабат қилишган? Қисқаси, “Ҳақ” китоби тилга тушди. Ўзбекистон матбуотида мунаққид Маҳкам Маҳмудов, шоир Сирожиддин Саййид ва бошқаларнинг тақриз ёки мақолалари эълон қилинди. 1999 йил 21 майда шоирнинг устозлари, дўсту мухлислари, курсдошлари иштирокида Хўжанд давлат унверситетининг ўзбек филологияси факултетида ижодкор билан учрашув кутилган даражада ўтди. Веоқеан ўшанда камина шоир ижоди ҳақида маъруза қилган эдим. У кейинчалик, кечикиб бўлса ҳам, мақолага (“Асқар Маҳкамнинг ижодий олами” – “Халқ овози”, 27.06.2002), “Асқар Маҳкам”номли адабий портрет китобига (Хўжанд, 2003, 120 саҳифа) айланди. (Китоб нашрига Суғд вилояти ўзбек жамияти раиси, марҳум устоз Ҳомид Пўлотов ҳомийлик қилдилар). “Маънавий маснавий” таржимасининг илк китоби муносабати билан (1999) зукко таржимашунос ва йирик тасаввуфшунос олим, профессор Нажмиддин Комилов томонидан А. Маҳкам меҳнатининг ўзбек маданият учун аҳамияти илмий, таъбир жоиз бўлса, расман эътироф этилди. Ойнаи жаҳонда кўрсатувлар намойиш қилинди. 2000 йилда Ўзбекистон ҳукумати зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто”нинг А. Маҳкам таржимасини сифатли нашр этди. Пури Довуднинг форсий табдили асосидаги таржима бадиий ва илмий жиҳатдан юксак савиядадир. Ундаги кўплаб изоҳларнинг ўзиёқ А.Маҳкамнинг диншунос ва файласуф олимлигини исботлай олади. Шу йили Эроннинг Табриз шаҳрида ижодий сафарда бўлди ва “Табриз дафтари” шеърий туркуми дунёга келди. Ижодкор Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташкил этган “Сино” журнали билан яқиндан ҳамкорлик қилди. Таржима соҳасидаги хизматлари Ўзбекистоннинг машҳур адабиётшунос ва таржимонлари қатори Эрон ҳукумати мукофотига сазовор бўлди. Назаримизда, 2003-2004 йилларда ижодкор талантининг улкан даражаси намоён бўлган. Тошкентдаги Халқ мероси нашриётида “Аналҳақ” номли катта шеърий тўпами босилди. “Дор” тарихий романи, “Оқ китоб”, “Адабиёт ибодати” бадиҳалари шу даврда яратилган экан. (Кўпчилиги шоир вафотидан кейин нашр қилинди, шунинг учун адабий жамоатчиликка кечроқ маълум бўлди). Афсуски, минг афсуски, қизғин маҳсул бераётган талант эъзоз ва эътироф ўрнига қақшатқич зарбага дучор қилинди. Гап шундаки, 2005 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида замонавий ўзбек шеърияти ҳақида баҳс узоқ давом этади. Аввал мунаққид Иброҳим Ғафуровнинг А. Маҳкамга иддаоси, сўнг фамилияси нотаниш, аслида сохта ном билан бошдан-охир шоирни қораловчи “Иллат излаганга иллатдир дунё” номли мақола махсус уюштирилади. “ИЛЛАТ ИЗЛАГАНГА ИЛЛАТДИР ДУНЁ…”   Адабиёт сўз санъати, шеърият унинг гултожидир. Шеърият неча минг йиллар давомида одамларни ёруғликка етаклаган, кишиларга нафис завқ бағишлаган. Оғир дамларда ҳам, шодлик чоғларида ҳам инсон шеърга суянган. Шеър кўнгли кемтик одамни юпатган, нажот йўлларини кўрсатиб берган. У орзуларга қанот бағишлаган, гўзалликни улуғлаган. Шеъриятда, айниқса Шарқ шеъриятида ҳаё, иффат, ибо, лутф, назокат муҳим фазилат ҳисобланган. Шоир агар бирор қочирим ёхуд кинояга эҳтиёж сезса, уни ғоят нуктадонлик билан ифода этган. Афсуски, мавҳум, яланғоч, беҳаё сатрлар айрим шоирларимиз ижодида ҳамон кўзга ташланади. Бугунги шеърият ҳақида газетада баҳс кетаётган экан, қуйидаги мисраларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Ватан тушди чуқур қориндан жуда ҳолсиз эди бечора латта-путта чирмалган эди оёғига қош-қабоғига… Ватан ҳақида кўп гўзал шеърлар битилган. Лекин Асқар Маҳкамнинг ушбу сатрларини тушунмадик. У Ватанни нимага ўхшатмоқда? Ахир, Ватанни онадек эъзозлаш керак эмасми? Ватанга беписандликни, уни алланарсаларга менгзашни қандай тушуниш мумкин? Заҳарханда муболаға ҳам эви билан-да. Муаллиф танлаган сўзларга, ўйлаб топган мана бу ифодага эътибор беринг: Иркит қулга коса тутдилар Ич эй ялоқхўр… Уни эшак қилиб миниб ўтдилар –бири – шол… бири – сўқир…Қул иржайди сўйлоқ тишига қўнди ўзидан-да иркит чивинлар… Ташланди хўжанинг кир идишига юзига сачради ювиндилар… “Озодлик” сарлавҳали ушбу шеър ўқувчида қандай таассурот қолдириши мумкин? Муаллиф бу шеъри билан нима демоқчи? Ёки мана бу сатрларни олайлик: Ахлат тўдасини титкилаётган Кампир қўлларини бир ит тишлади… Бир чол асо билан савай бошлади Ахлат ичидаги ит ва кампирни… Итлар ва одамлар ғажишаверди Жамият ахлатга айланган жойда… Бу “шеър” халқимизнинг “Сасиган оғиздан ачигансўз чиқади” деган машҳур иборасини ёдга солади. Французларнинг машҳур шоири Шарль Бодлернинг шундай насрий шеъри бор: “Ма, ма, келақол! Бу шаҳардаги энг зўр парфюмерия фабрикасида ишлаб чиқарилган жуда хушбўй атир. Уни шишаси билан олақол. Қарагин, қандай яхши. Баҳри дилингни очади. Ҳой, нега юзингни бурдинг? Тумшуғинг билан ерни искалаб, нимани излаяпсан? Ҳа, сенга гулдан, гул ҳидидан кўра сассиқ ахлатхонани титкилаш афзалда-а? Барибир итлигингга бординг-да, кўппак! Оббо, яна ахлат излаяпсанми?” Бу бир рамзий шеър. Бироқ, А. Маҳкамнинг шеър деб даъво қилаётган “шеър”ларида ўз нигоҳини нимага қаратганини, нимани излаётганини тасаввур қилинг. “Жамият” сўзи жамоа – бир жойга бирлашган, бир заминда яшаётган одамлар дегани. Кенг маънода “жамият” – тузум, ягона мақсадга интилган кишилар жамоаси демакдир. Муаллифнинг жамиятни ахлат дея ҳақорат қилиши, айниқса, ачинарли. Ахир, унинг ўзи ҳам жамиятнинг бир аъзоси эмасми? Қуйидаги шеърни ўқиб кўринг: Шамол ҳам ўрада тортар бурнини зоғонлар учолмас гўё чурвақа тепалар ўхшайди яғир тўнини елкасига ортиб ётган ўзвакка… Бу сатрларни қандай изоҳлаш мумкин? Бу сўзларда қандай мантиқ бор? Шеър ёзиш, ахир алжираш, дегани эмас-ку! “Сўзда сеҳр, шеърда ҳикмат бор” деган ҳадисни олимлар гўзал ва сеҳрли, ҳикматли шеърларга нисбат бериб қўллашади. А. Маҳкам шеърлари эса, шоирлик даъвосидаги айрим кимсаларга ўрта аср шоири берган “Кими ҳайвон киби шалғам чўпин ер” деган баҳони эсга солади. Йўқса, мана бу “мисра”ларни қандай изоҳлаш мумкин: Бир хунук излар ой тақасида нурлар-да хашакдек сассиқ ва иргин… Аёлнинг энг нозик минтақасида назокат тўрларин тўқийди чивин… Маълумки, машҳур шоир Абдулла Ориповнинг ўзбек шеъриятидаги юксак ўрнини деярли ҳамма яхши билади. Лекин, афсуски, минг афсуски, севимли шоиримиз кейинги даврда – Ёзувчилар уюшмаси раҳбари бўлган йилларда сиёсат сабабми, бошқа сабаблар туфайлими, талантларга муносабатда хатоликларга йўл қўйган экан. Антик маданият донишмандларидан бирининг машҳур бир ҳикматли гапи бор: “Афлотун, сен менинг дўстимсан, лекин ҳақиқат мен учун қадрлироқ”. Адабиёт мухлислари яқинда вафот қилган А.Орипов шахсига ҳам шу мезон билан ёндашишга мажбурдирлар. Биз ўтган асрнинг 70-йиллари ўртасида педагогика олий мактабининг (Ленинобод ДПИ – ҳозирги ХДУ) “ўзбек тили ва адабиёти” ихтисослиги бўйича таҳсил олганимизда, адабиёт дарсларини бадиий ўқиш даражасида ҳаяжонли ва таъсирчан ўтадиган устозимиз, профессор Ҳайитбой ака Мирҳайдаров ғоят ибратли бир фактни эсдан чиқмас тарзда айтган эдилар: ҳақгўй ва ҳалол адиб Абдулла Қаҳҳор Дўрмондаги дала ҳовлиси калитини ўша пайтда асл талант сифатида кўринаётган ёш шоир Абдулла Ориповга адабиёт боғи покиза қолсин, деган эзгу ниятда топширган экан! Бозор иқтисоди замонида бошқа қиёфада намоён бўлган А.Орипов Дўрмон ижод боғидаги иллатларга раҳбар сифатида айбдор эмасми? Буни англаш учун сирдарёлик муштарий изоҳини ва у келтирган А.Маҳ- кам шеърларини кузатайлик: “Аслида, шунча ғавғоларга сабабчи бўлган Асқар Маҳкамнинг “Аналҳақ” китобидан жой олган “Дўрмон” туркуми, унда Раисни сакратиб юборадиган бир нечта шеър бор . “Буюртмачи” атрофига “колхоз”чиларини тўплаб, қашқирлар галасини олкишлаб юборгунча 2-3 йил заҳрини ичига ютиб юришга мажбур бўлади; сабр косасига Асқаржон Гулистон шаҳрида бўлган анжуман чоғи Тўра Сулаймон таърифида сўз айтаётиб: “Ёзувчилар уюшмасида гувоҳномасини доим чўнтагига солиб юрадиган 700 нафар расмий шоир бор, лекин Тўра Сулаймон битта. Эҳтимол, яна Тўра бувага ўхшаган шоир дунёга келиши учун 100 йил керак бўлар, унгача ҳаммамиз Тўра Сулаймон шеърларини ўқиб ўзимизга таскин бериб юрамиз. Эътиборларинг учун ташаккур!”-дейди. Бу гапни югурдаклар “Буюртмачи”га: “Уюшмани ёпиш керак, Ўзбекистонда Тўра Сулаймондан бошқа шоир йўқ, қолганлар бир пулга қиммат, деб одамларни роса қарсак чалдирди”,-деган шаклда етказади. Шуҳратпараст “Буюртмачи”тутаб кетади ва қашқирчаларини атрофига тўплаб, бояги мақолани ёздиради. “Буюртмачи” ниҳоятда қутуриб, кўзига қон тўлиб, жини суймаган ҳар қандай одамни “йўқотиб юбораман!” деб айқириб юрган чоғларида фақат Асқар Маҳкам мана шундай мардона СЎЗ айтиши мумкин эди. Унинг қонига ташна қилиб юборган туркумдан икки шеър билан танишасиз.                      

                     ***

Дўрмон қариб борар ичидан

Пориж эмас, эмас у Тоиф…

Қари-қартанг қора ит билан

Кезиб юрар Абдулла Ориф…

Не бир зотлар манзил этибди

Топиб бўлмас йўқ изларини

Битта қанжиқ булғаб кетибди

Шавкат Раҳмон ялпизларини…

Сигор тортар эди толганда,

Ногоҳ қариб қолди жуда ҳам.

Яна бир йил яшай олганда

Чинорлардан ясарди қалам…

Дўрмон сотқин бўла бошлади

Сотди ҳар бир қарич жойини…

Харобага элтиб ташлади

Валийлардек ёлғиз Боқийни…

Этак қоқди шўрлик барига

Вайронага кириб кетди жим…

Тунда итлар улишларига

Қўшиларди менинг юрагим…

Дўрмон қариб борар ичидан…                            

                                 Дўрмон, 22 июл 1999 йил  

                                                ***

Дўрмон авлиёдек ўйлар сурарди…

Не-не улуғларга тўлиқдир қўйни

Кимдир темир тўсиқ билан ўрарди

Бир вақт Шавкат Раҳмон яшаган уйни…

Куз эди…

Чошгоҳда менга ногаҳон

Ташланди қандайдир шоирнинг ити

Қизлар қичқирдилар: “Ортга қайт, Қоплон!..”

Ичимдан бир ваҳм тирналиб ўтди…

Қизғиш эди итнинг йирилган лаби

Тишларидан гўё қон тизилларди

Сипоҳнинг кесилган калласи каби

Чинор япроқлари чирт узиларди

Қўрқув ва ғашликдан жунжикди этим

Дедим ноним бўлса берсам ермикан…

Мен-ку итдан қочиб Дўрмонга келдим

Афсус Дўрмонда ҳам итлар бор экан…                                     

                                         Дўрмон, 23 октябр 1999 йил”.

  Қайд этиш зарурки, ҳаж сафарига Абдулла Орипов билан бирга борган Асқар Маҳкам зиёратлар издиҳомида уни деярли елкалаб юрганлиги (мактубида ошкора айтибди ҳам), кейинчалик катта шоирнинг менсимай муомала қилаётганлигини сезиб, дўстона алоқадан воз кечганлиги ҳақидаги гаплар қулоғимизга чалинган. Тўғри, интернетда бериладиган маълумотларда ёлғон ҳам, сохта факт (видеосурат)лар ясашлар ҳам учрайди. Юқоридаги воқеалардан ўн йил кейин, А. Маҳкам вафотидан 6-8 йил кейин ошкор этилган фактларда, бизнингча, мутлақо ёлғончилик йўқ. Аксинча, чин дилдан ўртаниб, кўпчилик эътиборига ҳавола этишда жасорат кўрсатилган, дейиш мумкин. Асл талантларда, илоҳийми, руҳийми, башорат туйғуси бўлади. Асқарнинг қавсда берилган ушбу фикрига эътибор беринг-а: “Агар тарих ва ҳақиқат ўлмаган бўлса, бу ҳақда баралла айтиладиган замонлар ҳам келади”. Назаримизда, ошкора айтиш замони аллақачон келган. Ҳеч шубҳасиз, вақт ҳақиқатларни жой-жойига қўйяпти! Тун бўйи ким билан ётганин билмас Қачондир мен суйган қаримсиқ аёл…“Чилладан қирқ йил сўнг қўзғолган авлиё” (А. Маҳкам сатри)нинг оғзидан чиқаётган сўзларга қаранг: “Энасин этагин кўтариб қўйган”, “Оталарнинг нутфасида йиғлар болалар заифалар бачадони чирқиллаган тун бешикларда сумалакларни ҳидлайди қашқир…” Ёзаётган одам аввало ўйлаган нарсасини, ўз туйғуларини ёзади. Маълум бир асардан муаллифнинг дунёқараши, ахлоқи ва турмуш тарзини билиб олиш мумкин. Фаҳш ва бузуқликни ўйлаган, уни ўқувчиларга асар сифатида тақдим этган шоир шеърларида “Буюк Қуръон”, “Аналҳақ” деган муқаддас сўзларни ўқиб, ажабландик. Ибодат қиладиган одам олдин ҳам жисман, ҳам маънан, ҳам қалбан покланиб, тозаланиб ибодат қилади-ку. Дунё ғаройиб: бир гулдан ари асал йиғади, илонзаҳар. Одамлар ҳам феъл атворига кўра турличабўлади: айримлари дунёдан иллат излайди, баъзилари эса – ҳиммат. Улуғларимиз шу боис ҳам одамни чивинга ўхшаб қолмасликка ундаган. Сабаби, чивин турфа гуллар орасидан ўтса-да, алалоқибат энг ифлос жойга – ахлатга қўнади. Ушбу муаллифнинг бир шеърида “Мен ҳечқачон мард эмасдим, нобакор эдим” деган сатрибор. Мана бу ҳақ гап! Улуғ валий шоир Паҳлавон Маҳмуд бежиз айтмаган : “Иллат излаганга иллатдир дунё”. Бир яхшидан, бир ёмондан ибрат ол, деган гап бор халқимизда. Азиз ўқувчи, иллат эмас, ҳикмат излаб яшайлик. Шунда албатта ҳикматни топажакмиз.

Одил РАВШАНОВ. (“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, 13.05.2005 йил)

  Ҳозир маълум бўлмоқдаки, А.Маҳкам бу мақолага жуда тез жавоб (очиқ хат) ёзиб, газета таҳририятига топширган. Уни сирдарёлик муштарий Тўра Сулаймон китоблари ичидан топади ва 2014 йил 26 ноябрда интернетга тақдим этишга журъат этади. Мақола билан танишинг: “Ўз АС”нинг 2005 йил 13 май сонида босилган “Иллат излаганга иллатдир дунё” мақоласи муаллифи О. Равшановга очиқ хат Ҳозир маълум бўлмоқдаки, А.Маҳкам бу мақолага жуда тез жавоб (очиқ хат) ёзиб, газета таҳририятига топширган. Уни сирдарёлик муштарий Тўра Сулаймон китоблари ичидан топади ва 2014 йил 26 ноябрда интернетга тақдим этишга журъат этади. Мақола билан танишинг:                                              КЕЧИРИМЛИ БЎЛАЙЛИК “Ўз АС”нинг 2005 йил 13 май сонида босилган “Иллат излаганга иллатдир дунё” мақоласи муаллифи О.Равшановга очиқ хат   Ҳурматли Одилжон! Афсуски, мен Сизни танимайман. Агар мақолани ёзишдан олдин ақалли бир қур ўзимга мурожаат қилганингизда, шоядки, бу ҳақоратомуз сўзларни менинг бошимдан катта ҳафсала билан ёғдирмаган бўлармидингиз. Ҳайтовур, Сизни тушунишга ҳаракат қилдим. Сиз мисол тариқасида келтирган ва ғазаб билан таҳлил қилган сатрлар менинг 2003 йил Абдулла Қодирий номадаги Халқ меъроси нашриётида чоп этилган “Аналҳақ” китобимдан олинган. Азиз дўстим, наҳотки 450 саҳифадан иборат, қарийб 10 000 сатрлик шеърий китобдан Сиз шу 31 сатрдан бошқа ҳеч нарса топмадингиз? Агар менинг шеърларимдан ҳақоратдан бошқа ҳеч нарса топмаган бўлсангиз, наҳот “Буюк Қуръон” туркумига кирган “Фотиҳа” ва “Такосур” достонларидан, “Ишқ” номли шеърий қиссадан, жиллақурса, Шамс Табризийнинг “Буюк Девон”идан саралаб олинган 50 га яқин, Хожа Ҳофиз Шерозий, Саййид Али Ҳамадоний, Лойиқ Шерали каби дунё аҳли тан олган мумтоз шоирлар ижодидан амалга оширилган таржималардан ҳам ҳеч нарса топмадингизми? Тўпламда “Ишқ” китоби туркумида 100 дан зиёд рубоий бор эди. Наҳотки, улар ҳам нуқул ҳақоратдан иборат бўлса!   Азиз дўстим! Шеър ёзиш, шоир назари билан оламга боқиш нечоғли оғир. Мен китоб муқаддимасида ёзган “Руҳоният ва сўз” номли мақоламда бу хусусда бафуржа тўхталганман. Бу ерда уларни такрорлашга ҳожат йўқ. Номаълум дўстим! Дунёда биргина Ҳақиқат бор. У аччиқ ва омонсиздир! Шеъриятни буюк салафларимиз шундай тушунган. “Аналҳақ”даги барча шеърларни мен жон-жоним билан яшаганман. Сиз айтгандек, гулу гулзорлар, сайру саёҳатлар, орзу-ҳаваслар хусусида жўшиб ёзишни нақадар истайман. Аммо ҳақиқат ҳурмати тан олинг, бу мавзуда қалам тебратаётган шоир биродарлар оз эмас-ку! Демак, кимдир ҳатто энг олий жамиятларда учрайдиган иллатлар ҳақида ҳам ёзиши керак экан. Дарвоқе, иллат ҳақида. Худо ҳаққи, мен ҳеч қачон, ҳеч қаердан қасддан иллат қидирмадим. На “Дўрмон” туркумига кирган шеърларимда, на куни кеча мустамлака асоратидан қутилган Ватанимиз ҳақидаги шеърларда, на атрофимиздаги одамлар, уларнинг қисматига доир шеърларда. Қасддан иллат қидирмадим…   Азиз дўстим! Сиз мисол тариқасида келтирган шеърларни алоҳида олиб, ақалли улардан бирини босиқлик билан, ўзингизнинг (таъкидлайман, ўзингизнинг!) мулоҳазаларингизга суяниб, мушоҳада юритганингизда бошқа бир манарага гувоҳ бўлардингиз. Сиз “Ватаннинг қайтиши” номли шеърдан иқтибос келтирасиз ва ҳатто шеърнинг номини ҳам тилга олмайсиз.

Ватан тушди чуқур қориндан

Жуда ҳолсиз эди бечора

Латта-путта чирмалган эди

Оёғига

Қош-қабоғига…

  Аммо унинг давомида наҳотки мана бу сатрларни кўрмадингиз:

Бир қадоқ гўшт учун Ватаннинг

Молин сўйиб лош-лош қилганнинг

Бир пиёла шароб устида

“Очман” дея кўзёш қилганнинг

“Ўғлим”, “Қизим”, “Неварам” дея

Бор будини талош қилганнинг

Бетларига тупирди Ватан!

  Наҳотки, Сиз бу сатрларга инонмайсиз ва Ватанимизнинг миллионлаб фидоий фарзандлари қаторида унинг нонкўр болалари ҳам борлигини инкор этасизми? Сиз кўтара ғазаб билан таҳлил қилган “Озодлик” шеъримни ҳам шошилмасдан, вазминлик билан ўқиганингизда қуйидагича якунланга нига гувоҳ бўлардингиз:

Пастқам бир деворнинг ёриқларига

Нур тушди ногаҳон осмон қаъридан

Иркит қул термилди чориқларига

Йиғлади дафъатан

Йиғлади… Деворни тишлади мунглуғ

Бўғзига гулдираб қон келди

Қул биларди – Худоси бор эди унинг

Аммо эрки йўқ эди…

  Наҳотки, шу оддий, жўнгина сатрларни изоҳлаш шарт бўлса! Мен мулоҳазаларимни шу зайлда узоқ давом эттиришим мумкин, бироқ бунинг учун газета саҳифалари торлик қилади.   Азиз дўстим! Адабиётнинг ҳам, Сиз муросасизлик билан ҳимоя қилган шеъриятнинг ҳам даргоҳи кенг. Шоирлар қисмати нима эканини бутун ҳаёти давомида ҳақиқатга тик боқиб, тўрт қатор шеър айтган одам яхши билади. Бу нуқтада изоҳга ҳожат йўқ. Исо Масиҳ чормих қилинаётган пайтда ўзини ҳақорат қилаётган кимсаларнинг гуноҳини Худодан сўрайди ва: “Улар тушунмаган ҳолда бу ёвузликни қиляпти, Худойим, уларни кечир!” дейди. Балки билиб, балки билмай мени армонсиз ҳақорат қилибсиз. Мен Исо эмасман. Аммо Сизни кечиришга тайёрман. Яна бир мисол. Мавлоно Жалолиддин Румий бир мажлисда: “Мен 72 мазҳаб билан биргаман”, деган эканлар. Буни эшитган уламолардан бири баджаҳл одамга: “Бориб сўраб кўр-чи, чиндан ҳам 72 мазҳаб билан биргаман, деганми-йўқми? Агар иқрор бўлса, оғзингга келган сўзлар билан ҳақорат қил”, деган экан. Бояга киши ҳазрат Мавлононинг ҳузурига келиб, уламо тайин қилгандек сўрабди. Мавлоно иқрор бўлибдилар. Шунда ҳалиги киши оғзига келганини қайтармай ҳақорат қилибди. Ҳазрат Мавлоно жилмайиб: “Мен сиз билан ҳам биргаман”, деган эканлар. Юқорида айтганимдек, тўпламда “Ишқ китоби” номли рубоийлар туркуми бор. Улардан бирини мен Сизга ва ҳар эҳтимолга қарши, ҳамфикрларингизга чин дилдан бағишлайман.

  Эй ҳушёрлар, мен-да нажиб куй эдим,

Гоҳ мотаму гоҳ жаноза, гоҳ тўй эдим.

Шоядки, бу бандани-да ёд айласангиз,

Мен шоир эмас, шунчаки ростгўй эдим.

                                       Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан

Асқар МАҲКАМ

 

Азиз адабиёт мухлислари! Мақолаларни солиштириб синчиклаб ўқинг. Тилга олинган “Ватаннинг қайтиши”, “Озодлик” шеърларини “Аналҳақ” тўпламидан топинг. Асл ҳақиқатларни биргаликда муҳокама қилиб кўрайлик.

“ҚЎЛЁЗМАЛАР ЁНМАЙДИ” (2- изоҳ ёхуд мақола) “Қўлёзмалар ёнмайди!”–деган эди ижоди энгкўп таъқиқларга учраган машҳур рус ёзувчиси Михали Булгаков. А.Маҳкамнинг олдинроқда келтирилган жавоб мақоласи (Очиқ хати) ва газета бош муҳарририга мактуби тақдирида ҳам шундай ҳол кузатилади. Сирдарёлик муштарий Асқарнинг жавоб мақоласидан олдин шундай изоҳ келтиради: “Мен Тўра Сулаймон кутубхонасида кўринарли жойда турган “Адабиёт” газетасини олиб, ўн йил олдин айнан миллатимиз учун мисли кўрилмаган фожиа содир бўлган кунда ижодкорларнинг Ўгай Отаси бўлиб турган бачкана одамча нақадар паст ва майда ишлар билан банд бўлганини кўриб ёқамни ушладим. Бу мақолани ўша пайтда ўқиган Тўра Сулаймон ниҳоятда афсусланганига гувоҳ бўлганман; “Буюртмачи”га ғалати лақаб қўйиб юборади – “Чиллашир”. Қачон ўша кимса ҳақида гап кетса, номини тилга олишга жирканиб, “Чиллашир” деб қўярди. “Дунёни поклайман дедим, ўзим кирланиб кетдим” деб ёзган эди буюк Абдулла Тўқай. Айтинг-чи, шу сатрни дастак қилиб Абдулла Тўқай “кирланиб кетган шоир эди” деб ҳукм чиқариш мумкинми? Бундай ҳукмни фақат эсипаст ва ичи қора одамларгина чиқаради. Менимча, Одил Равшанов амалпараст раҳбарча- нинг тахаллуси бўлса керак. Лекин у мақолани “Чиллашир”га қайта-қайта ўқитиб, унинг ҳар биртузатишини инобатга олган.

  Жумлалар орасидан “буюртмачи”нинг захил башараси яққол кўриниб турибди. Қашқирлар овга чиқишдан олдин доира ясаб, тумшуқларини битта жойга қаратиб қасамёд қилишар экан: “ҳу-ҳув-ҳў-ҳўв” этган товуш чиқаради. Сўнг “жўрабоши” олдинда, бошқалари унга эргашиб ўлжа илинжида йўлга тушадилар. Қоннинг хумори тутса, осмонга қараб увлайдилар. Назаимда, бир жойга тўпланиб олиб, ўзларича “жамият” тузиб, “колхоз” бўлиб бировнинг устидан бўҳтондан иборат мақола ёзадиган кимсалар ҳам қонсираган қашқирлардан фарқ қилмайди. Тўра Сулаймоннинг китоблари орасидан дўстим Асқар Маҳкамнинг “ЎзАС”да эълон қилинган мақолага жавоби ҳам бор экан. Демак, Тўра ака ўша дилозор мақолани ўқиган заҳоти, бетоб бўлишига қарамасдан, Тошкентга қўнғироқ қилган ва Асқаржоннинг кўнглини кўтарган. Эҳтимол, раддия ёзишга ундаган бўлиши ҳам мумкин. Сўнг раддияни сўратиб олган, шекилли”.

Кўринадики, ўша пайтда (2005) Тўра Сулаймон мақола буюртмачисини “Чиллашир” дейишдан нарига ўтолмаган, муштарий ҳам иложсиз бўлган. Бордию айтишганда ҳам, матбуотда эълон қилишга йўл қўйилмасди. Яна бир ҳақиқат шуки, ўша пайтда А.Маҳкамнинг энг яқин дўстлари мақола буюртмачиларини билишган ёки эшитишган, лекин ҳеч ким очиқ ҳимояга журъат этолмаган. Бу ҳол ижодкор вафотидан кейин ҳам ўзгармади. Сўнгги йилларда фақат интернетда ошкор этишга уринишлар бўлаётганига гувоҳ бўляпмиз. Яхши маънода(ўжар), ҳақиқатни айтишда тенгсиз журъатли, ижодининг бош моҳияти юксак маънавий талаблар асосида ҳар қандай иллатларни аёвсиз ва кучли нафрат билан қоралаш, шу тарзда эзгуликни кучли ҳимоя қилиш бўлган ижодкор Асқар Маҳкам таҳқирли мақола чиққанидан тўрт кун ўтибоқ, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг ўша пайтдаги Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевга ушбу мактубини юборган экан. Қадрли Аҳмаджон ака! Газета йил давомида турли муаллифлар қаламига мансуб ва менинг шаънимни ҳақоратловчи мақолаларни эълон қилди. Сўнггиси Иброҳим Ғафуровнинг чиқиши бўлди. Азалдан бирмунча олисроқдан келиб қолган қаламкашларни жини суймайдиган ва бугунги адабий жараёндан фарсахлар олисда қолиб кетган бу “мунаққид” “Ой пес бўлиб кетди фалакда…” сатрим баҳонасида (халқнинг “Ойда ҳам доғ бор” мақлининг қўполроқ талқини) оғзига сиққанича ҳақоратқилди. Мен ҳеч кимни судга бермадим ва “Аҳмоққа жавоб – сукут” ақидси бўйича йўл тутдим. Бироқ газетанинг навбатдаги сонларидан бирида чоп этилган “Иллат излаганга иллатдир дунё” мақоласи ҳаммасидан ошиб тушди.Мен бу мақоланинг “буюртма” эканини яхши биламан. Буюртмачини ҳам. Аммо 25 йилдан буён мусофирчиликнинг нонини еб, шу миллат маданиятига таъмасиз хизмат қилаётган оддий қаламкаш сифатида ўзимнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқимдан фойдаланишга қарор қилдим. Мақола буюуртмачисини 1992 йилда Ҳаж сафарида эс-ҳушини йўқотган зиёратчиларнинг оёқлари остидан тортиб олганман, Шерали Жўраев билан бирга чўмилтириб, эҳромига белаб қўйганман. Бу зот – собиқ Ленин комсомоли мукофоти совриндори, собиқ СССР халқ депутати, Шўро мафкурасининг забардаст куйчиси, бугун Истиқлол қаҳрамони А. Орипов (Агар тарих ва ҳақиқат буткул ўлмаган бўлса, бу ҳақда баралла айтилдиган замонлар ҳам келади). Иккинчи буюртмачини тилгаолишни ҳам истамайман. Арзимайди. Аҳмаджон ака! Ҳайтовур, мен сизни виждонли одам деб гумон қиламан. Ҳарчанд галма-гал мақола ва шеърларимни асоссиз равишда қайтараётган бўлсангиз ҳам. Мен инсоф юзасидан “Иллат излаганга иллатдир дунё” мақоласининг муаллифига мактуб ёздим. Бордию бу мактуб ҳам одатдагидек эътибордан соқит қилинса, Республика Президенти ёхуд хорижий оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилишга мажбур бўламан. Аҳмаджон ака! Халқимизнинг кўз ўнгида ўзбекнинг асл шоирлари қирилиб кетяпти. Улар тўқлик ёки шўхликдан эмас, хорлик, зорлик ва очликдан ўляпти. Буни ким ҳам билмайди, дейсиз. Бугун ёзувчиларнинг бошига чиқиб олган (асл маънода) қаҳрамон шоир икки гапининг бирида:  “Мен сени йўқотаман!” деб турса ва чиндан бутун фаолиятини шунга тиккан бўлса, ўлмасликнинг иложи борми?! Ўзбекларнинг “Онангни қози зўрласа, додингни кимга айтасан?” деган аччиқ мақоли бор. Қаранг, мақолларимиз ҳам ўзимизга нақадар ўхшайди.                                       Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан    Асқар МАҲКАМ

2005 йил 17 май

Маълумки, машҳур шоир Абдулла Ориповнинг ўзбек шеъриятидаги юксак ўрнини деярли ҳамма яхши билади. Лекин, афсуски, минг афсуски, севимли шоиримиз кейинги даврда – Ёзувчилар уюшмаси раҳбари бўлган йилларда сиёсат сабабми, бошқа сабаблар туфайлими, талантларга муносабатда хатоликларга йўл қўйган экан. Антик маданият донишмандларидан бирининг машҳур бир ҳикматли гапи бор: “Афлотун, сен менинг дўстимсан, лекин ҳақиқат мен учун қадрлироқ”. Адабиёт мухлислари яқинда вафот қилган А.Орипов шахсига ҳам шу мезон билан ёндашишга мажбурдирлар. Биз ўтган асрнинг 70-йиллари ўртасида педагогика олий мактабининг (Ленинобод ДПИ – ҳозирги ХДУ) “ўзбек тили ва адабиёти” ихтисослиги бўйича таҳсил олганимизда, адабиёт дарсларини бадиий ўқиш даражасида ҳаяжонли ва таъсирчан ўтадиган устозимиз, профессор Ҳайитбой ака Мирҳайдаров ғоят ибратли бир фактни эсдан чиқмас тарзда айтган эдилар: ҳақгўй ва ҳалол адиб Абдулла Қаҳҳор Дўрмондаги дала ҳовлиси калитини ўша пайтда асл талант сифатида кўринаётган ёш шоир Абдулла Ориповга адабиёт боғи покиза қолсин, деган эзгу ниятда топширган экан! Бозор иқтисоди замонида бошқа қиёфада намоён бўлган А.Орипов Дўрмон ижод боғидаги иллатларга раҳбар сифатида айбдор эмасми? Буни англаш учун сирдарёлик муштарий изоҳини ва у келтирган А.Маҳкам шеърларини кузатайлик: “Аслида, шунча ғавғоларга сабабчи бўлган Асқар Маҳкамнинг “Аналҳақ” китобидан жой олган “Дўрмон” туркуми, унда Раисни сакратиб юборадиган бир нечта шеър бор . “Буюртмачи” атрофига “колхоз”чиларини тўплаб, қашқирлар галасини олкишлаб юборгунча 2-3 йил заҳрини ичига ютиб юришга мажбур бўлади; сабр косасига Асқаржон Гулистон шаҳрида бўлган анжуман чоғи Тўра Сулаймон таърифида сўз айтаётиб: “Ёзувчилар уюшмасида гувоҳномасини доим чўнтагига солиб юрадиган 700 нафар расмий шоир бор, лекин Тўра Сулаймон битта. Эҳтимол, яна Тўра бувага ўхшаган шоир дунёга келиши учун 100 йил керак бўлар, унгача ҳаммамиз Тўра Сулаймон шеърларини ўқиб ўзимизга таскин бериб юрамиз. Эътиборларинг учун ташаккур!”-дейди. Бу гапни югурдаклар “Буюртмачи”га: “Уюшмани ёпиш керак, Ўзбекистонда Тўра Сулаймондан бошқа шоир йўқ, қолганлари бир пулга қиммат, деб одамларни роса қарсак чалдирди”,-деган шаклда етказади. Шуҳратпараст “Буюртмачи” тутаб кетади ва қашқирчаларини атрофига тўплаб, бояги мақолани ёздиради. “Буюртмачи” ниҳоятда қутуриб, кўзига қон тўлиб, жини суймаган ҳар қандай одамни “йўқотиб юбораман!” деб айқириб юрган чоғларида фақат Асқар Маҳкам мана шундай мардона СЎЗ айтиши мумкин эди. Унинг қонига ташна қилиб юборган туркумдан икки шеър билан танишасиз.  

Дўрмон қариб борар ичидан

Пориж эмас

Эмас у Тоиф…

Қари-қартанг қора ит билан

Кезиб юрар Абдулла Ориф…

Не бир зотлар манзил этибди

 Топиб бўлмас йўқ изларини

Битта қанжиқ булғаб кетибди

Шавкат Раҳмон ялпизларини…

Сигор тортар эди толганда,

Ногоҳ қариб қолди жуда ҳам.

Яна бир йил яшай олганда

Чинорлардан ясарди қалам…

Дўрмон сотқин бўла бошлади

Сотди ҳар бир қарич жойини…

Харобага элтиб ташлади

Валийлардек ёлғиз Боқийни…

Этак қоқди шўрлик барига

Вайронага кириб кетди жим…

Тунда итлар улишларига

Қўшиларди менинг юрагим…

Дўрмон қариб борар ичидан…

                              Дўрмон, 22 июл 1999 йил

  ***

Дўрмон авлиёдек ўйлар сурарди..

. Не-не улуғларга тўлиқдир қўйни

Кимдир темир тўсиқ билан ўрарди

Бир вақт Шавкат Раҳмон яшаган уйни…

Куз эди…Чошгоҳда менга ногаҳон

Ташланди қандайдир шоирнинг ити

Қизлар қичқирдилар: “Ортга қайт, Қоплон!..”

Ичимдан бир ваҳм тирналиб ўтди…

Қизғиш эди итнинг йирилган лаби

Тишларидан гўё қон тизилларди

Сипоҳнинг кесилган калласи каби

Чинор япроқлари чирт узиларди

Қўрқув ва ғашликдан жунжикди этим

Дедим ноним бўлса берсам ермикан…

Мен-ку итдан қочиб Дўрмонга келдим Афсус

Дўрмонда ҳам итлар бор экан…         

                             Дўрмон, 23 октябр 1999 йил”.

  Қайд этиш зарурки, ҳаж сафарига Абдулла Орипов билан бирга борган Асқар Маҳкам зиёратлар издиҳомида уни деярли елкалаб юрганлиги (мактубида ошкора айтибди ҳам), кейинчалик катта шоирнинг менсимай муомала қилаётганлигини сезиб, дўстона алоқадан воз кечганлиги ҳақидаги гаплар қулоғимизга чалинган. Тўғри, интернетда бериладиган маълумотларда ёлғон ҳам, сохта факт (видеосурат)лар ясашлар ҳам учрайди. Юқоридаги воқеалардан ўн йил кейин, А. Маҳкам вафотидан 6-8 йил кейин ошкор этилган фактларда, бизнингча, мутлақо ёлғончилик йўқ. Аксинча, чин дилдан ўртаниб, кўпчилик эътиборига ҳавола этишда жасорат кўрсатилган, дейиш мумкин.

Юсуфали Шоназаров 37 йилдан бери олийгоҳда фаолият

ЮСУФАЛИ ШОНАЗАРОВ

юритади. Филология фанлари номзоди, академик Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университети доценти.

Миллий уйғониш даври адабиёти, Абдулла Қодирий насри бадиияти бўйича кўплаб мақолалар, 2 китоб муаллифи, Ўзбекистон илмий жамоатчилигининг айрим эътирофларига муяссар бўлган адабиётшуносдир. Адабий танқид соҳасида изланишлар олиб боради, хусусан, Тожикистон ўзбекзабон адабиёти ҳақидаги мақолалари ва китоблари адабий жамоатчиликда ўз мавқеига эга, катта шов-шувларга сабаб бўлган. Юсуфали Шоназаров 10 та китоб, тўплам ва қўлланмалар, 150дан ортиқ илмий ва адабий-танқидий мақолалар муаллифи.

Асл талантларда, илоҳийми, руҳийми, башорат туйғуси бўлади. Асқарнинг қавсда берилган ушбу фикрига эътибор беринг-а: “Агар тарих ва ҳақиқат ўлмаган бўлса, бу ҳақда баралла айтиладиган замонлар ҳам келади”. Назаримизда, ошкора айтиш замони аллақачон келган. Ҳеч шубҳасиз, вақт ҳақиқатларни жой-жойига қўйяпти! Биринчидан, А.Маҳкам вафотидан кейин ижодининг нашр бўлмаган намуналари эълон қилинди. 2007 йилда “Маънавий маснавий” тафсирли таржимасининг 2-китоби (1-дафтар 2-китоб) адабиётшунос Нажмиддин Комилов томонидан нашр қилинди(Тошкент, “Маънавият” нашриёти). 2008 йилда эллик ёшига бағишлаб дўстлари 544 саҳифалик “Оқ китоб” номли катта тўпламни Душанбе шаҳрининг “Ирфон” нашриётида чоп этишди. Унга “Дор”тарихий романи, “Сўнгги дарвеш” шеърий – насрий қиссаси, “Адабиёт ибодати”, “Халойиқ! Шоирни тупроққа қўйишмоқда!”. “Оқ китоб”, “Хайёмни тушуниш” бадиҳалари киритилди. Мухлислар ижодкор талантининг адиблик ва мунаққидлик қирралари билан таниш бўлдилар. Иккинчидан, адабиётшуносликка оид илмий тадқиқотларда шоир асарлари узлуксиз таҳлил манбаи бўлиб келмоқда. Кейинги йилларда интернетда А. Маҳкам таланти ва ижодий тақдирини бор бўйича етук таҳлил ва талқин қилган мақолалар юзага келди. Учинчидан, ижодкор талантига эҳтиром ва эътироф Тожикистонда бирдай сақланиб келди. Мамнуният билан қайд этиш жоизки, умумтаълим муассасалари ўзбек бошланғич синфлари она тили ва юқори синфларининг адабиёт дастурларида А. Маҳкам шеърларидан намуналар доимий ўрин олиб келади. Хўш, ижодкор талантига туҳмат ва таҳқир ўткинчи шамолдек ўтди-кетдими? Йўқ, у тўғри ва холис баҳоланиши, энг муҳими, жиддий сабоқ чиқарилиши шарт ва зарур. Асоссиз таҳқирдан иборат мақоланинг ғаразли буюртмалиги ва туҳматомузлигининг далиллари сифа тида, бизнингча, қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Баҳс қоидасига кўра қарши томон раддияси, гарчи хато бўлса ҳам, албатта берилиши шарт.

Акс ҳолда, баҳс ҳаққоний бўлмайди. Мақола буюртма бўлгани учун бош муҳаррир югурдаклик вазифасидан нари ўтолмаган. Иккинчидан, мақолада фамилияси келтирилган Одил Равшанов аслида йўқ одам. Бу ҳол мақоланинг махсус ва ғараз билан тайёрланганлигини исбот этади. Учинчидан, шоир шеърларидан парчалар ғараз билан юлиб олинган ва шоирни қоралаш учун дастак қилинган. Масалан, мақолада “Ватаннинг қайтиши” шеърининг ўртасидан парча олинган. Ваҳоланки, шеърнинг бошидаёқ муаллиф муддаоси аниқ ифодаланган:

  Ватан тушди қасидалардан…

Маддоҳларнинг оғзи йиртилди.

Халқ билди –

Бу – “Ватан” деганлар

Бир қадоқ гўшт сўрарди ундан.

Тўзғиб кетди саҳифалардан

Сариқ чақа янглиғ битиклар

Тўшаклари минбар бўлганлар,

Йиғиштириб олди оёғин…

Ёлғон тунги фоҳиша каби

Савдолашар дарахт остида

Асли насли эшак бўлса-да

Зар тўқими

Тилла қамчини

Қўш қўрғони бор харлар билан…

                             (“Аналҳақ”, 12-бет).

  Бор-будидан айрилган, рус империяси мустамлакаси ва совет даврларида эрки йўқ бўлган Ватан образи тасвирланиб, унинг эрксизлиги, айниқса эрксизлигига хизмат қилган сотқинлар ва худбинлар аёвсиз қораланган. А.Маҳкам жавоб мақоласида юқоридагипарчанинг давомини келтиради. Назаримизда, шеърнинг охирги сатрларини ҳам келтириш айни муддао бўлажак:  

Таҳоратсиз уламоларнинг

Ғоят силлиқ юзларин йиртиб

Этакларин кўтариб ташлаб

Шармандалар маъракасидан

Қочиб чиққан Машраб сингари

Қайтиб келди Ватанга Ватан…

  Охирги сатрдаги 1-“Ватан” сўзи аввалги эрксиз Ватанни, уни ёлғон мақташларни, аслида эрки поймол қилинганлигини анлатади. 2-“Ватан” сўзи ўтмишда – эрксизликдан олдин ўз эркига эга бўлган Ватаннинг тарихан қайтиб келганлигини ифода этяпти. Назаримизда, китобхоннинг тушуниши учун катта мушкуллик йўқ. Шоирнинг юксак маҳорати шундаки, шеърнинг янги ва бош ғояси, шоирнинг асосий ижобий ҳукми биргина 2-“Ватан” сўзида кучли фикрий ва ҳиссий таъсирчанлиги билан, озод ўтмиш ва ҳозирги эрк замонини дил-дилдан севиш ва ҳизмат қилишга рост ва некбин даъвати билан бадиий ифодасини топган. Кўринадики, шеърда Ватанга мутлақо лой чаплангани йўқ, фақат яқин ўтмишда Ватанимиз эркини поймол қилганлар маънан қораланган, холос. Дидсиз ва маърифатсиз китобхон туҳмат мақоладаги каби пашшадан фил ясамаслиги зарур. Мазкур шеърнинг ўзиёқ А.Маҳкам талантининг бош йўналиши, бадиий услуби моҳияти ҳақида ёрқин тасаввур бера олади. Ижодкор бадиий услубининг муҳим белгилари С.Н.Иброҳим, Ю.Шоназаров, Х.Даврон, А.Нарзулло ва бошқаларнинг таҳлил ва талқинларида анча кенг ёритилган. А.Маҳкам бадиий тасвирида қора бўёқларнинг кўплиги, ҳатто ҳаддан ошиқдай туюлиши бадиий услубининг ҳоким ҳусусиятидир. Шоир Х.Давроннинг уни ижодкорнинг аламли болалик қисмати билан боғлаши нисбий, ҳатто баҳсли. Бизнингча, кескин инкор руҳи, қораловчи бўёқларнинг қуюқлиги манбалари шоир шаҳсияти, жумлаладан, аччиқ болалик қисмати билан бирга, юксак исломий қадриятлар ва маънавий покликнинг тасаввуф таълимоти ва амалиётида намоён бўлган энг олий мақомдаги инсоний комиллик мезонларидир. Буюртма мақолада бу масалалардан бутунлай кўз юмилган ёки саводсизларча ёндашилган. (Англаш учун уни синчиклаб кузатинг). Хулоса қилиб айтганда, вақт ўтиши тасдиқлар эканки, асл ва ноёб “қўлёзмалар ёнмас” экан. Улардан жой олган ҳақиқатлар, эртами – кечми, албатта, ўз ўрнини топар экан.  

Юсуфали ШОНАЗАРОВ,

мунаққид, адабиётшунос, филология фанлари

номзоди, академик Б.Ғафуров номидаги ХДУ

Шарқ тиллари факултети ўзбек тили,

 адабиёти ва уни ўқитиш

методикаси кафедраси доценти,

“Замон” газетаси ижодий гуруҳи аъзоси. 

Хўжанд,“Замон”газетаси

2016 йил ноябр 20-сон декабр 21-сон – 2017 йил январ 1-сон . 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook