АЛИШЕР УЗОҚОВ ҲАМ СУРИЯ ЖАНГИ ҚУРБОНИ ёхуд Алишер Узоқов тирикми?  

 

«Алишер Узоқовнинг аёли Сурияга кетибди. Алишер бўлса уни қайтариб олиб келишга бориб ўқ еб, ўша ерда ҳалок бўлибди».

Бундан икки йил олдин юрак хуружи касали билан кино саҳналаридан ғойиб бўлган севимли актёримиз Алишер Узоқов бугун юрак хуружидан оламдан ўтди.

Охирги  икки йил ўзбек шоу-бизнесида энг шум хабарлардан бири бу ҳаммамизга «Тундан тонггача», «Жаноб ҳеч ким», «Менинг акам бўйдоқ» филмларидаги ёрқин ва эсдан чиқмас роллари билан машҳур актёр, сенарист ва режиссёр Алишер Узоқовни ўлими ҳақидаги хабарлар бўлди. Сиз юқоридагига ўхшаш хабарларни интернет саҳифаларида турли вариантларда топишингиз мумкин! Хўш ҳақиқатдан ҳам Алишер Узоқов ўлганми? Нима учун киноларда кўринмай қолди, ё ҳақиқатдан ҳам Алишер Узоқов оғир беморми? Агар тирик бўлса нима ишлар билан банд? Шу масалаларга аниқлик киритишга ҳаракат қилдик. Тадқиқотимизни бошланишида сизга Алишер Узоқов ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Таваллуд санаси: 25-август 1984 йил (31 ёшда).

Таваллуд топган жойи: Тошкент, Ўзбекистон.

Касби: актёр, режиссёр, қўшиқчи ва футболчи.

Фаъолияти: 2001 йилдан ҳозиргача.

Оиласи: машҳур қўшиқчи Маъмуржон Узоқов набираси, отаси Муҳаммаджон Узоқов ҳам актёр ва қўшиқчи.  Онаси Шоҳида Узоқова ҳам актриса.

Хўш, Алишер Узоқовни охирги маротиба қайси кинода кўргансиз? «Севги Фариштаси-2», «Замонавий совчилар-3» тўғрироғи ўша сизу бизга таниш Санжар ролида «Замонавий совчилар-3» киносида. Дарҳақиқат, ҳам худди шу кинодан сўнг актёр халқ назарида йўқолди.

Интернет саҳифаларидан Алишер Усмонов ҳақида маълумотлар қидира бошладим, аввалига ҳаммаси уни ўлими ҳақидаги маълумотлар чиқа бошлади.  Менга эса, уни тириклиги ҳақидаги маълумотлар керак эди. Шунинг учун ҳар бир манбага мурожаат қилдим. Қайси сайтда Алишер Узоқов номи учраса ўша сайтларни кириб кўрдим. Аввалига ҳаммаси умумий ўша юқоридаги миш-мишлар ҳеч бир сайт асосли фактлар асосида Алишер Узоқовни тирик дея айта олмас эди. Шу билан бирга ўлган дейишга ҳам уларни қўлида факти йўқ эди. Мисол, “Xitmp3.net” сайти фойдаланувчиларининг кўплаб мактубларига шунчаки:

«Азиз дўстларим Алишер Узоқов тирик бундай миш-мишларга ишонманг, Алишер Узоқов тирик ва ҳали ҳам ижодда», деб жавоб берган. Яна бир машҳур сайтлардан бири “daryo.uz” сайти бўлса  2015 йил 7- октябрдаги одноклассник постларидан бирига шарх беради « 7- октябр куни «Одноклассники » тармоғида чоп қилинган постда бир йил олдин  юрак хуружи туфайли  кинони тарк этган, Алишер Узоқов оламдан ўтгани ҳақида ёзилган. Бундан ташқари бир кун олдин Алишерни ахволи оғир бўлгани онаси Сожида Узоқова ҳам бир ахволда бўлгани  ёзилган. Аммо актёрнинг онаси исми Сожида эмас Шоҳида. Шунинг ўзи ҳам ҳабарни ишончлилигига шубҳа ўйғотади. Ўзбек киносига алоқадор шаҳслар бу ҳабарларни тасдиқлашмади. «Дарё» таҳририяти ҳозирча Алишер Узоқовни ўзи билан боғлана олмади. Кейинроқ бу мавзў асосида батафсил ахборот берамиз. Биз актёрнинг кейинги ишларига омад тилаган холда  унга узоқ умр тилаб қоламиз».

Кўриб турганингиздек бу ерда ҳам миш-миш халос бирор асосли фактни топиш қийин.

Эндинги қисматга ҳаракат қиламиз сизга актёр Алишер Узоқовни тириклиги ҳақида фактларга асосланган маълўмотларни тақдим қилишга. Алишер Узоқовни режиссёрлига ҳақида гапириб ўтган эдик.  Алишер узоқ танаффусдан сўнг ўзининг янги «Кузда гуллаган дарахт» филмини тақдим этди балки шу кинодаги режиссёрлик масъулияти уни бошқа киноларга чиқишга қўймагандир? Бу ҳақида  uz-world.ru сайти шундай хабар беради:

«Таникли Актёр ва режиссер Алишер Узоков узининг узок давом етган ижодий танаффусидан сунг кино севар мухлислар учун янги филмини такдим етди. Кузда гуллаган дарахт, Чарос ва Дониёрнинг аламли изтироблардан холи булмаган соф ва бахтли мухаббат киссаси хакида хикоя килувчи мазкур кинокартинада томошабин вужудини жумбушга келтирувчи сахналарнинг мавжудлиги унинг муваффакияти учун хизмат килган. Чин мухаббат, садокат, одамий туйгулари, инсон хаётининг жамики моддиятларидан устун туриши хакикатини ёритувчи ушбу филм Алишер Узоковнинг ссенарий асосида постановкачи Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Дилшод Нуриддинов тамонидан суратга олинган… “Kuzda gullagan daraxt”»

Агар сиз Алишер Узоқовни 2016 йилда ўлган деб эшитган бўлсангиз буни ёлғонлигини исботловчи фактларни ҳам сизга хавола қиламиз. Юқоридаги берилган маълўмотларни диққат билан ўқиган бўлсангиз Алишер Узоқовни футболда ҳам  карераси борлиги ҳақида  маълўмот берган эдик. Балким актёр ўзини футболда синаб кўришга ҳаракат қилаётгандир? Chempionat.asia сайтининг 23-январ 2016 йилги бир ҳабари шундай кўринишни олган эди:

Алишер Узоқов Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти

Алишер Узоқов Андижон ФФ

Яқинда Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти ўзгарди.

Бунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Бекзодбек Каримов эндиликда “Андижон” футбол клуби директори сифатида фаолият юритадиган бўлди. Вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти этиб Алишер Узоқов тайинланди. Узоқов бунгача федерациясида мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаган. Шунингдек Алишер Узоқов ўз вақтида “Андижон” ва “Локомотив” ёшлар жамоасида ҳам ўйнаганини таъкидлаш лозим.23 jan 22:53

Балким Алишер Узоқовни бу касби уни кинодан узоқлашишига сабаб бўлгандир, ахир футбол миллионлар уйинику!  Бу ҳам сизга унчалик таскин бермаётган бўлса унда  Алишер Узоқовни тирик кўриш имконияти сизга тақдим қилинди, табриклаймиз сиз энди Алишер Узоқовни тирик ахволда кўришингиз  мумкин,  қандой дейсизми? Унда эшитинг. Алишер Узоқов 2016-йил май  кунларида примьераси бўлган Нилуфар Усмонованинг янги клипида бош ролни ўйнаган. Бу ҳақида tarona.net сайти шундай ёзади.

30 апрел куни хонанда Нилуфар Усмонова ўзининг «Келақол жоним» таронасига олинган видеони тақдим этган эди.

Мухлисларни  кўп  куттирмасликка қарор қилган хонанда кўп вақт ўтмай янги клипини сўратга олишга киришиб кетди.»Чин севаман» дея номланган янги таронага суратга олинган клипда ўзининг ижоди билан муҳлисларни соғинтирган актёр Алишер Узоқовни кўриш мумкин.

Эр ва хотин образидаги намоён бўладиган бу икки актёрнинг фарзандлари ролида Нилуфар Усмонованинг ўғилларини кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақида хонанданинг ўзининг Файсбукдаги саҳифаси орқали ўтказган онлайн интервюсида маълўм қилган:

«Клипда оддий ўзбек оиласининг кундалик ҳаёти акс эттирилади. Фарзандларим илк бор клипга суратга тушди. Яхши, шарманда қилмасдан ролларни ижро этиб беришди. Кдлипга суратга тушгани учун истеъдодли актёр Алишер Узоқовга алоҳида миннатдорчилик билдираман» .

Эслатиб ўтамиз, Алишер  Узоқов ҳозир янги «Ҳаётда»  номли филм устида иш олиб бормоқда, бу филмни аллакай трейлерини интернет саҳифалида кўришингиз мумкин. Утказилган кичкина тадқиқотдан келиб чиқадиган хулоса шунда Алишер Узоқов кино оламини тарк этгани йўқ, ўлгани ҳақида-ку гап бўлмаса ҳам бўлаверади, Алишер Узоқов фақат кино оламининг юқори зиналари қараб бормоқда яъни ўзини режиссёрликда синаб кўряпди. Яна бир нарса шоу бизнес олами шунақа ёлган миш-мишлар орқасидан кун кўрувчи соҳалардан ҳисоблани, азиз муҳлислар сизлардан ҳар қандай миш- мишларга ишонмаслигингизни сўраб қолар эдик.

Замон газетаси ходимлари сизларга ҳар қандай миш-мишларга ойдинлик киритиш йўлида ўз ёрдамини аямайди.

 

Ўктам Ризаев, махсус «Замон» учун.

One comment

  • Алишер

    “Бундан икки йил олдин юрак хуружи касали билан кино саҳналаридан ғойиб бўлган севимли актёримиз Алишер Узоқов бугун юрак хуружидан оламдан ўтди.”

    В ковычках надо писать, хотя бы…

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook