Белорусиялик журналист матбуот анжуманида газета еди

Белорусиялик спорт журналисти Вячеслав Федоренков “Прессбол” газетасини еб қўйди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Вячеслав Федоренков мазкур нашр ходими ҳисобланади. У газетада хоккейга оид рукнни ёритади. Федоренков келгуси мавсумда Минскнинг “Динамо”командаси ғалаба қозонадиган бўлса, газета ейишини маълум қилган эди. “Динамо” клуби “Нефтехимик” билан бўлган матчда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Оқибатда Вячеслав Федоренков берган ваъдасини бажариш учун газета ейишга мажбур бўлди.

One comment

  • АБС

    Қани энди ҳамма журналистлар ҳам шундай йӯл тутса. Газеталардаги олди қочдилар камайган бӯларди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook