15 ЁШЛИ БАЛЕРИНА МИНГЛАБ ОДАМЛАРДА ЯШАШГА ИШТИЁҚ УЙҒОТМОҚДА

 

Ёш Лиззи Хоэулл балет ҳаракатлари акс этган видеони жойлаб, минглаб интернет фойдаланувчиларни руҳлантирмоқда.

Аксарият фойдаланувчилар Лиззининг ўзига бўлган ишончидан лол қолиб, буни бутун дунё аёллари учун намуна сифатида кўрсатишмоқда. Ёш балеринанинг ўзи одамларни руҳлантираётганидан жуда мамнун. Лиззи ҳар қандай салбий фикрларга юмор билан муносабат билдиришга урунмоқда. У андозалар уларни бузиш учун чиқарилган деб ҳисоблайди.

Видео жойлангач бир неча ҳафтада Лиззининг Instagram’даги кузатувчилари 45 мингдан ошди, ролик эса 155 минг марта кўрилди. Ўзининг аккаунтида Лиззи балет мактабидаги машқлари акс этган видео чиқишларини жойлаб боради.

Лиззи балет билан 5 ёшдан буён шуғулланади, бундан ташқари у жазга қизиқади, аммо рақсга бўлган қизиқиш унинг учун энг муҳими. Айни дамда Лиззи рақс билан яхшироқ шуғулланиш учун озишга ҳаракат қилмоқда.

“Ўзингиз севган нарсалар билан шуғулланинг, ҳеч ким бунга тўсқинлик қилишига имкон берманг”, — дея маслаҳат беради Лиззи.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook