ЧЕХИЯДА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАЁТГАНДА СПОРТЗАЛНИНГ ТОМИ ҚУЛАБ ТУШДИ 

 

Чехиянинг Ческа-Тршебов шаҳрида флорбол бўйича ўтказилаётган мусобақа вақтида спортзалнинг томи қулади, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Воқеа мусобақанинг биринчи дақиқасида рўй берди. Бинонинг томи аста-секин чўкиб, қулагани боис спортзалдаги барча одамлар бинодан қочиб чиқишга улгурди. Том батамом қулагандан кейин бинода чироқ ўчди.

Маълумотларга кўра, фалокатдан ҳеч ким жабрланмаган.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Facebook